jump to navigation

У ҳам асли сенга даҳлдор… 27 февраля, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Қуйилади бир завқу зилол,

Қия боқар сўнг шавқу ҳилол,

Улар шаксиз улгу олгандир,

Сендан нусха кўчирган Дилдор,

Тун қўйнига чўғ отган Дилдор!

Тун ҳам шошиб ёмби ёқяпти,

Сийнасига юлдуз тақяпти,

Муштарий ҳам яшнаб боқяпти,

Юлдуз каби яшноқсан Дилдор,

У ҳам асли сенга дахлдор!

Тун қўйнида тонг ҳам тўлғонди,

Бокира тонг сокин уйғонди,

Қуёш бунга қайта инонди,

Балки у-да сенга даҳлдор,

Қуёш каби чақноқсан Дилдор!

Сенинг тенгинг эмас ахир ёт,

Бу тонг Зафарни уйғотди Бомдод!

У-да менга жигар, ҳам домод,

Зарафшонда юрармисиз шод?

Мени баъзан эслармисиз ёд?

Шамол бўлиб сен оқиб келдинг,

Кипригингга гул тақиб келдинг,

Бўғизингда куй ёқиб келдинг,

Куй ҳам нусха кўчирган Дилдор,

Куй ҳам асли сенга даҳлдор.

24 апрел, 2013 йил.