jump to navigation

Амстердам хотиралари — 76 11 февраля, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Кундалигимдаги битиклар

ёзмоқлик гаштиУмидларим, ишончларим ва меҳварида собит турган ғояларим менга қатъият соҳиби бўлмоқликни ўргатди.

Ғояларим  тубсиз қучоғидан патқалам тутган Тун мен яна ненидир қораладим.

Мен кўп ҳолларда туннинг иккинчи ярмида туйқус уйғониб кетаман. Бу уйғоқлик тонгга қадар давом этади…Ўшанда мен ўзимни ёзув столи устида кўраман. Ўзимга манзур бўлган битикларнинг кўпини мен туннинг иккинчи ярмида қоралаб,  битикларимга тонгнинг этагида якун ясайман. Бу гал ҳам худди шундай  бўлди…

Роман интиҳосиз ҳудудни ўзида пинҳон қилган мислсиз, энг йирик жанрдир, у бўйига, энига, ўнгу сўлига томон тобора ривожланиб бораверади. Бу интиҳосиз ҳудудда тимсоллар тинимсиз ҳаракатда бўлади, воқеалар ривожланаверади, меҳварида эса Шахс туради, Инсон туради.

Саҳифалар ичида Маҳмуд ибн  Мамдуд Сайфиддин Қуттузнинг отган ҳар бир қадамини эшитиб турардим.

Мен ёзар эдим.

Бармоқларимга титроқ кирди… ва қўлларим  қаламни тутди…

 

Жўжининг   хизматини бажо келтирган Хонсултон  нола қилди.

-Хон ўғли, Сен Хоннинг ўғлисан! Мен-да Султон қизиман. Ўғлимда айб  йўқдур, буни яхши биласан. Ахир бу сенинг қўлингдан келадур, на бўлар, Сайфиддинни қатлига фармон берма!  Унинг жонини бағишла.Ўғлимга  раҳм эт!!!

Ўшанда Жўжи Сайфиддиннинг  жонини бағишлади.

Шунда Хонсултон зурриёди томон энди: у сўнгги бор ўғлини қучар экан,  қулоғига хуфя шивирлади:

— Жўжи жонингни бағишлади. Шукурки, томирингда ҳамон Хоразмшоҳлар қони оқмоқда. Кунлар келади ва сен довюрак, жавонмард ҳамда жанговар йигит бўлиб улғаясан, бунга шубҳам йўқ. Шунда сен  жувонмарг кетган Хоразмшоҳлар жони ва қони беҳуда кетмаслигини кўрсатгайсан. Чўкма, не бўлса бўлсин, фақат сен чўкма, ўғлим! Зинҳор чўкма… Йиқилар бўлсанг юз карра кучга дўниб тур.  Хоразмшоҳлар салтанатини  қийратиш, жонини қонатиш не эканини  уларга кўрсат.

Буни зинҳор унутма, ўғлим! Аслида Жўжи сенинг жонингни бу юздан бағишлаганини ўзи-да билмайдур!!!

Тўрт мўғулий сипоҳ Cайфиддинни  онаси Хонсултоннинг қайноқ бағридан юлиб олди. Ана шунда Сайфиддин мўғулий панжаларининг темир забтини  не эканини илк бор вужудида туйди. Онаси Хонсултон эса талвасада қолган ўғлининг жонига тўзим тилади…

Унинг ортида бир мунис  аёл  қақшаб қолганди, пойи қадамида онасининг қўзёшлари бамисли сел мисоли оқар эди. Нуридийда селлари оқарди… Хонсултоннинг дарди мислсиз эди!  Оқар  сел мисоли, кўз ёшлари ҳеч тинмас эди.

2016 йилнинг 11 феврал тонгги.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: