jump to navigation

Амстердам хотиралари — 75 11 февраля, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Кундалигимдаги битиклар

кетдимVerbondskerkда соат занг чалди. Унинг занги нақадар зафарбардор жарангламасин, аминманки, шу топда ибодатхонада “ҳаворий”лардан лоақал бирор кимсани учратмайсиз.

Қалбни хотиржам, инсонни ҳамиша қаноатлиликка етаклайдиган фасл — бу намоз ичидаги ибодат фаслидир.  Нидерланд дугоналаримнинг кўпи:

– Руҳий қувватни қаердан оласан? – дея сўрашади.

Бир заифа шу заиф ҳолига руҳий ва маънавий қувватни Қибласига пок Ихлос ичида юз бурган ҳолатида олади. Муттасил зикр ичида мен шайтон васвасасини маҳв этган эдим. Шайтон кўнглимга васваса сола олмайди, қалбга эса қоронғулик чўкмайди. Шунда ноўрин  шубҳаю гумонларга ўрин қолмайди. Кўнглим ёришиб туради. Оллоҳим, Сен Буюксан, дейман.

Тонгги ибодатдан сўнг ёзувларимда унум бўлди.

Қўлёзманинг саҳифаларида Маҳмуд ибн Мамдуд Сайфиддин Қуттузнинг шарпалари кезиниб юрарди. Бу гал мен романга  икки илова киритдим ва қўлёзманинг навбатдаги бобига тонгнинг этагида якун ясадим.

Ёзувчини ёзувчи қилган унинг ёзувлари, унинг қалами дейишади.  Ёзувчини мудом ёзмоққа ундаган унинг қаламимас, сўз санъаткорини асар битмоққа чорлаган унинг ҳад билмас, интиҳосиз ғояларидир. Агар ғоя туғилмас бўлса, қалам бирор битик бита олмасди.

Ижод олис қоялар бағридан ибтидо олган шаршарага ўхшайди. Уни на тута биласан, на  қуча оласан, фақат уни ёза оласан. Бу жараёнда қоп-қора тунлар сенга ҳамроҳ бўлади. Саҳифалар ичига қаро меҳнатингнинг соф тери тўкилиши лозим. Роман ғояси битикларга хизмат қилмаслиги керак, аксинча, битиклар асар ғояси меҳварида айланмоғи лозим. Илҳом, ғоя, услуб, хотира, салоҳият, заковат, лаёқат, ирода ва тинимсиз меҳнат – буларнинг барчаси уйғунлашиб ижод мулкини музайяна этмоғи лозим.

Мана шулар ҳақида ўйлаб кетар эканман, Verbondskerk ёнидан ўтаётиб, Ҳилде Айхенҳаузенга  дуч келаман. У менинг энг яқин дугоналаримдан, математика фанидан  сабоқ бериб, яхшигина мусиқа  чалади. Саломлашувдан сўнг:

—Таътилдадирсан? Ёзаётгандирсан? — дея сўради.

—Таътилдаман, — дедим, сўнг ибодатхона томон ишора қилиб, — ўзинг-чи, ибодат қилиб қайтаяпсанми? — дедим.

—Йўқ, —  ёйилиб кулди, сўнг мендан, – мана сен бир кунда беш маҳал салот ўқийсан, ўзингни чарчатиб қўймайсанми? – деб сўради.

—Аксинча, қувват оламан, шунинг учун мудом хотиржам юраман, беҳуда ўйларга ем бўлмайман, — дедим.

—Ҳа, мен буни биламан, вазмин, хотиржамсан. Йўқса кимсасиз, мусофир юртда яшаш осон эканми?  Кимсасизлик кишини еб ташлайди. — дейди.

Кетар чоғим:

—Юр бизникига, — дедим.

—Ҳофддорпга бораман. Бугун сен учун чаламан. Сен эса мен ҳақимда ёз, — деди.

2016 йилнинг  2 феврали

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: