jump to navigation

Амстердам хотиралари — 76 11 февраля, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Кундалигимдаги битиклар

ёзмоқлик гаштиУмидларим, ишончларим ва меҳварида собит турган ғояларим менга қатъият соҳиби бўлмоқликни ўргатди.

Ғояларим  тубсиз қучоғидан патқалам тутган Тун мен яна ненидир қораладим.

Мен кўп ҳолларда туннинг иккинчи ярмида туйқус уйғониб кетаман. Бу уйғоқлик тонгга қадар давом этади…Ўшанда мен ўзимни ёзув столи устида кўраман. Ўзимга манзур бўлган битикларнинг кўпини мен туннинг иккинчи ярмида қоралаб,  битикларимга тонгнинг этагида якун ясайман. Бу гал ҳам худди шундай  бўлди…

Роман интиҳосиз ҳудудни ўзида пинҳон қилган мислсиз, энг йирик жанрдир, у бўйига, энига, ўнгу сўлига томон тобора ривожланиб бораверади. Бу интиҳосиз ҳудудда тимсоллар тинимсиз ҳаракатда бўлади, воқеалар ривожланаверади, меҳварида эса Шахс туради, Инсон туради. (далее…)

Амстердам хотиралари — 75 11 февраля, 2016

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Кундалигимдаги битиклар

кетдимVerbondskerkда соат занг чалди. Унинг занги нақадар зафарбардор жарангламасин, аминманки, шу топда ибодатхонада “ҳаворий”лардан лоақал бирор кимсани учратмайсиз.

Қалбни хотиржам, инсонни ҳамиша қаноатлиликка етаклайдиган фасл — бу намоз ичидаги ибодат фаслидир.  Нидерланд дугоналаримнинг кўпи:

– Руҳий қувватни қаердан оласан? – дея сўрашади.

Бир заифа шу заиф ҳолига руҳий ва маънавий қувватни Қибласига пок Ихлос ичида юз бурган ҳолатида олади. Муттасил зикр ичида мен шайтон васвасасини маҳв этган эдим. Шайтон кўнглимга васваса сола олмайди, қалбга эса қоронғулик чўкмайди. Шунда ноўрин  шубҳаю гумонларга ўрин қолмайди. Кўнглим ёришиб туради. Оллоҳим, Сен Буюксан, дейман. (далее…)

Тонг арафасида 11 февраля, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Аста-аста ёришар осмон.
Кўк юзида сўнади гавҳар…
Тонг отмоқда теграмда омон,
Уйғоняпти уйқудан шаҳар.
Ҳув нарида
тонгдек оҳиста
кема сузиб боради аста…
Кафтларимда тебранар Ҳулё,
Тутаяпман уни авайлаб,
Мендан фақат қолгани дуо —
Кафтим тўла покиза дуо.
Томиримда қондан келган,
Нафасимда жондан келган
Макони Аршу аъло…
(далее…)