jump to navigation

Амстердам хотиралари — 73 31 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

маҳзунликКундалигимдаги битиклар

Қўлёзманинг навбатдаги бобини ёзиш негадир оғир кечди. Бу ҳам вазмин, ҳам дилгир ҳодиса  эди.

Улар қувғинликнинг ўнинчи куни дарбозаси униқиб, деворлари нурай бошлаган кулбага кириб келишди. Учовлон елкаларига ортмоқлаган кийикни маҳкам тутиб, қадларини ростлаганча бир-бирига қараб қўйди-да, кейин эшиги ланг очиқ оғилхонадан ичкари киришди. Уларнинг бири ханжар тутган, бошқа бирови йиртқичларники каби панжасида қайроқ тошда пичоқ қайрарди. Хайсама эса шерикларига ҳадик ичида боқарди. Шу топ кимдир тоқат қилиб бўлмас нола ичида фарёд кўтарди. Хайсама ташқарига отилиб чиқди. Худди шу сониядан барчаси ўзгариб кетди ва мен чалғиб кетдим.

Мен бундай кўргуликка чидай олмайман. Қўлёзмани нарига суриб қўйгач, ташқарига чиқдим.

Ёмғир майин ёғиб, тезда ўтиб кетди. Кун совуқмас, ёқимли бир қиш эди. Шу тоб кимдир тоқат қилиб бўлмас нола ичида ўксиб йиғлаётганини эшитдим. Шунда мен ёзувларим ичида ва ўнгимда рўй бераётган икки ҳодисанинг бир-бирига ўхшаш томонини  англаб етдим. У ҳам аёл эди. Унда бир савдолар бор эди. Бирдан юрагим ачишди.

Наҳот, кўнгил деганлари шунга яраса: уни авайлагим келди.

У хаста эди. Бир савдолар бор эди унда. Мен ўксиб турган аёлни кўрсам, бундай кўргуликка чидай олмайман. Ҳоли унинг паришон эди. Қарасам юзи сарғайиб сўлган. Жигарим жойидан суғурилди. Юрагим ачишди, ёмон ачишди.

Ёнида пича турдим, кетаётиб унга:

-Синглим, сен ҳали бахтли бўласан, кўнглингга ҳузур қайтсин. Бундан сира шубҳанг бўлмасин: cен менинг синглимсан. Бундай бошқа йиғлама, — дедим. Кейин фақат изтироб танаввул қилган хаста кўнглига, cўнгра эса кўзларига меҳримни жо қилиб қарадим. Назаримда у меҳр тафтимни туйди.

Орадан кунлар ўтиб уни олисдан кўрдим. У анча ўзига келганди. Уни хушҳол кўрганимдан, рости,  хурсанд бўлдим. Уни мудом саодат ичида яшашини истадим.

Уйга қайтгач, ёзувларим ичида тилсим кўрдим. Йўқ, бу тилсим эмас эди. Мен зулмат қўйнида чақнаб турган бир ёмби кўрдим.

2016 йилнинг 19 январи.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: