jump to navigation

Амстердам хотиралари — 72 31 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Кундалигимдаги қайддан

abstract1.jpgОдамзод сийрати нақадар мураккаб эканига амин бўлган ҳолда бошқа бир сувратни чизаман. Ижодий кайфиятда, кўргулик ва руҳиятимда содир бўлажак ҳар бир ҳодиса менинг барча беш сезгимга ўз таъсирини кўрсатади. Уларнинг функцияси ҳаётимнинг мана шу нуқтасида таътилга чиқади ва  беш сезгимнинг  жисмимга тобелиги ўз-ўзидан ғойиб кетган каби мен бошқа бир оламда яшайман… Ёзаётиб нафас ола бошлаётганим ёдимга тушади ниҳоят. Унинг сўнги бўлишини ҳеч истамадим…

Қўлёзмага  кейинги иловани киритгач,  воқеалар ривожида ўзгариш содир бўлди. Ниҳоят, мен инсоннинг нозик ва заиф томонини  ўрганган эдим. Зеро инсон фақат Нозик ва Заиф нуқтасидагина ўзининг асл суврати ва сийратини намойиш этади. Тимсол (Қутуз)нинг кўзига кўринган қиёфалар (улар фақат мамлуклар қиёфасида намоён бўлган суврат эди) улар тушидамас, айнан ўнгида содир эди.  Шунда у турфа сувратли, турфа сийратли қиёфалар ичида ўзининг асл қиёфасини оломон ичидан омон олиб чиқди.

Уларнинг бариси мард бўлишга интилар эди, аммо ҳаммага ҳам жавонмардлик насиб этмади. Ҳамма покликка интилади, аммо ҳамма ҳам ҳаётнинг чиркин ўйинлари ичида  пок иймонини омон сақлай олганида эди! Ҳамма хушхулқлиликка интилади, аммо ҳаммага-да Буюк Одоб устида, ҳаловат ичида яшаш насиб этавермайди…

Мамлуклар!  Улар бақувват иродали аскарлар эди! Улар кўнгилда кечаётган туйғуларини ҳадеганда юзага чиқараверишмайди, улар қирғоғидан тошаётган ҳисларини жиловлаб, ҳақиқий жавонмардларга хос бағрикенглик билан  қадам ташлай билади.

Мен ўйланиб қолдим.

Одамзод сийрати мураккаб экани боис, уни руҳиятида  кечаётган ҳодисаларни ҳеч кимса, ҳеч қачон сўнгига қадар ўргана олимаслигига иқрор бўлдим. Ва мен  кеча  ва кундузнинг орасида турган кимсанинг  ҳолатини бошимдан ўтказдим.

Кетаётиб, оёқ сасларимни кимса эшитишин ҳеч истамадим. Ҳа, ҳа, киприкларимда қалқиётган у қатра ёш эмас эди. Ва мен қорачиғим таратаётган шуъла ёғдусида, қоронғуда  узоқ юрдим.

Ёзаётиб нафас ола бошлаётганим ёдимга тушди, ниҳоят. Унинг сўнги бўлишини ҳеч истамадим… Ва шунда мен ҳаётнинг арзимас матоҳларига ўралашиб, кўнгил кўчасида беҳуда овуниб юрган кимсаларга дуч келдим… Улар ҳаётларининг энг гўзал дамларини  маънисиз кечиришаётганини кўриб ачиндим. Улар аввал ўзларини бир, икки, уч, тўрт, сўнг майда-майда бўлакларга бўлиб, кўз ўнгимда майдалашиб кетаётганини кўриб чиндан уларга ачиндим.

Тасодифан уларга дуч келиб қолганим учун ўзимни ноқулай сеза бошладим.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: