jump to navigation

Амстердам хотиралараи — 74 31 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Кундалигимдаги битиклар

ёлғизТун иккинчи ярмидан оғди. Соат миллари тунгги иккидан ўттиз  икки дақиқа ўтганини кўрсатиб турарди.

Аввал сочларимни, сўнгра эса пешонамни тер босди. Назаримда, миям қаттиқ ишлаб кетди. Жазбадан далолат бергувчи инжа титроқ кирди бармоқларимга. Бора-бора бир бошқача ҳолга, ижодий жазава комига тушиб қолдим. Иситмам чиққан каби жуда қизиб кетдим. Бориб юзимни муздек сувда ювдим. Менда баъзан шундай кечади. Аммо бундай ҳолимдан сира малолланмайман.Шундай жазаваки, бу хушсаодат жазба ичида қолмоқни мудом орзу қиламан… Буюк қудрат соҳиби ва ягона Иқтидор эгаси Парвардигор кўнглим сарҳадларига униб ўссин дея, зангори – ям-яшил чечакларин қадаган эди…

Ниҳоят, мен қўлёзманинг навбатдаги бобига тонгнинг этагида хотима ясадим. (далее…)

Амстердам хотиралари — 73 31 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

маҳзунликКундалигимдаги битиклар

Қўлёзманинг навбатдаги бобини ёзиш негадир оғир кечди. Бу ҳам вазмин, ҳам дилгир ҳодиса  эди.

Улар қувғинликнинг ўнинчи куни дарбозаси униқиб, деворлари нурай бошлаган кулбага кириб келишди. Учовлон елкаларига ортмоқлаган кийикни маҳкам тутиб, қадларини ростлаганча бир-бирига қараб қўйди-да, кейин эшиги ланг очиқ оғилхонадан ичкари киришди. Уларнинг бири ханжар тутган, бошқа бирови йиртқичларники каби панжасида қайроқ тошда пичоқ қайрарди. Хайсама эса шерикларига ҳадик ичида боқарди. Шу топ кимдир тоқат қилиб бўлмас нола ичида фарёд кўтарди. Хайсама ташқарига отилиб чиқди. Худди шу сониядан барчаси ўзгариб кетди ва мен чалғиб кетдим. (далее…)

Амстердам хотиралари — 72 31 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Кундалигимдаги қайддан

abstract1.jpgОдамзод сийрати нақадар мураккаб эканига амин бўлган ҳолда бошқа бир сувратни чизаман. Ижодий кайфиятда, кўргулик ва руҳиятимда содир бўлажак ҳар бир ҳодиса менинг барча беш сезгимга ўз таъсирини кўрсатади. Уларнинг функцияси ҳаётимнинг мана шу нуқтасида таътилга чиқади ва  беш сезгимнинг  жисмимга тобелиги ўз-ўзидан ғойиб кетган каби мен бошқа бир оламда яшайман… Ёзаётиб нафас ола бошлаётганим ёдимга тушади ниҳоят. Унинг сўнги бўлишини ҳеч истамадим…

Қўлёзмага  кейинги иловани киритгач,  воқеалар ривожида ўзгариш содир бўлди. Ниҳоят, мен инсоннинг нозик ва заиф томонини  ўрганган эдим. Зеро инсон фақат Нозик ва Заиф нуқтасидагина ўзининг асл суврати ва сийратини намойиш этади. Тимсол (Қутуз)нинг кўзига кўринган қиёфалар (улар фақат мамлуклар қиёфасида намоён бўлган суврат эди) улар тушидамас, айнан ўнгида содир эди.  Шунда у турфа сувратли, турфа сийратли қиёфалар ичида ўзининг асл қиёфасини оломон ичидан омон олиб чиқди. (далее…)