jump to navigation

Амстердам хотиралари — 71 30 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

Кундалигимдаги қайдлар

cокин кузМен бир хиллиликни ёмон кўраман. Бундай ҳолдан зерикаман. Аммо интизомни яхши кўраман. Ва яна бағрикенг, камсуқум инсонларга ҳавас қиламан. Бундай инсонлардан ўзим учун керакли ҳислатларни ахтараман… Шунинг учун баъзан ўзимни жазолаб, керагида тақдирлаб тураман.

***

Ҳар субҳидам, салотдан сўнг тонгнинг этагида шунчаки сукут ичида тик тураман. Мен чиндан бир хиллиликни ёмон кўраман. Бундай ҳолдан зерикаман. Гарчи тонг ҳодисаси, ҳар субҳидам  такрор воқеа эса-да, бунда бир-бирини мутлоқ такрор этмайдиган субҳи содиқни учратаман. Шаксиз тонгдан  илҳом оламан. Ҳар субҳидам тонгги ибодатдан сўнг, тонгнинг этагида нимадир битаман. Ҳар тонг “Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам”, деган Илоҳнинг сўзлари тилимдан  ҳавога учади. Ва мен чинакамига нафас ола бошлайман.

 

***

Сен ҳақингда кўпроқ дўстинг қайғуради, дейишади. Бўлмаган гап, сен ҳақингда тинимсиз қайғурадиган бу рақибинг бўлади. Индалло шуки, унинг сен ҳақингда тинимсиз қайғуришида бўлакча  ҳодиса  пинҳон бўлади. У ўз ёғида омонсиз қовурилади. Ҳар бир қадамингни синчиклаб кузатади. Мағлубиятингни, қулашингни соғинади ва алҳол синишингни кутади. Рости, шундай кимсаларга жуда ачинаман. Улар ҳам ҳаловат ичида – ҳузур ичида яшашини истайман.

***

“Қандай бўлсанг, шундай кўрингин-да болам”, деганди онам. Бу мантиқ ҳазрат Румийнинг  “… Бўлганинг каби кўрин, ё кўринганинг каби бўл”, деган фалсафасини мудом ёдимга солади.

Отамнинг эса бир ҳикматини юрагимга тумор қилиб осганман:

-Одамлардан бир поғона пастда юр, бир поғона пастда тур! Оллоҳ кўкка сапчиганларни суймайди, болам!

***

Инсон баъзан ўзини тақдирлаб, баъзида жазолаб турмоғи керак. Йўқса, у ҳаддидан ошади.

***

Ҳамма ўзини самимий инсон қилиб кўрсатади. Аммо жуда камдан кам инсонларгина ўз самимийлигини  омон сақлаб қолишади.

***

Нопок кимса  мудом қалтираб туради, аммо у устакорлик билан бу ҳолини яшира олади. Шундай кимсаларни кўрганимда, ғазабим қўзиши ўрнига, негадир уларга ачина бошлайман… Ахир улар ҳам яшаши керак-да.

***

Бойлик ва мақтов инсонни кибрлантириб, дилининг ва тилининг қулф калитини очади. Ёки кишини мушоҳадага чорлаб, улғайтириб, вазмин қилиб қўяди. Камдан-кам инсонларгина мақтов қаршисида ўз самимийлигини сақлаб қоладилар. Лўндасини айтганда, жуда кам кимсаларгина Ҳаётнинг ўткинчи нағмалари қаршисида ўз самимийлигини омон сақлаб, бафуржа,  камтарона ҳаёт кечирадилар.

2015 йил, 21 декабр тонги.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: