jump to navigation

Амстердам хотиралари — 71 30 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Кундалигимдаги қайдлар

cокин кузМен бир хиллиликни ёмон кўраман. Бундай ҳолдан зерикаман. Аммо интизомни яхши кўраман. Ва яна бағрикенг, камсуқум инсонларга ҳавас қиламан. Бундай инсонлардан ўзим учун керакли ҳислатларни ахтараман… Шунинг учун баъзан ўзимни жазолаб, керагида тақдирлаб тураман.

***

Ҳар субҳидам, салотдан сўнг тонгнинг этагида шунчаки сукут ичида тик тураман. Мен чиндан бир хиллиликни ёмон кўраман. Бундай ҳолдан зерикаман. Гарчи тонг ҳодисаси, ҳар субҳидам  такрор воқеа эса-да, бунда бир-бирини мутлоқ такрор этмайдиган субҳи содиқни учратаман. Шаксиз тонгдан  илҳом оламан. Ҳар субҳидам тонгги ибодатдан сўнг, тонгнинг этагида нимадир битаман. Ҳар тонг “Нафас олиб кириб келган тонг билан қасам”, деган Илоҳнинг сўзлари тилимдан  ҳавога учади. Ва мен чинакамига нафас ола бошлайман. (далее…)

Амстердам хотиралари — 70 30 января, 2016

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Кундалигимдаги қайдлар

nebulaНавбатдаги шом шарпалари оқшомнинг этагига оғар маҳал, олислар томон юриб кетаётган Инсоннинг тобора сўниб, соб бўлаётган соясини чизмоқ билан машғул эдим…

Бармоқларим ёзар эди, аммо жисмим вақтнинг шошқин тўлқинлари ичида сузиб юрарди. Руҳим мендан олдин юрарди, мен эсам унга соядек эргашар эдим. Ким эдим? Кемани бошқарувчи сардорнинг сояси каби… Бандаргоҳга ошиқаётган сардорнинг сояси сингари… (далее…)