jump to navigation

Қиш келишин англаган эдик 10 декабря, 2015

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

маҳзунлик 1.

Дунёмиз бор эди…

Биз қаср қургандик кўнглимиз учун—

Дунёмиз бор эди,  жуда рангин эди,

Субҳидам мисоли чандон сокин эди,

Аммо  буни тасвирлай олмайман сира.

Бахтнинг нақшин тасвирлай олмаганимдек.

Саҳнимиз беҳудуд осмон эди,

Беназир эди,

муҳташам Беҳиштдагидек.

Қалбимиз нилий уммон эди,

Унда сузмоқ бир имкон эди.

Фаслимиз мудом баҳор эди,

Фусункор,

бетакрор эди.

Тилда, дилда

Иқрор бор эди —

қарор бор эди.

 

2.

Куйдан  қаср қургандик…

 

Биз кўрфазда куй чалгандик

Мастура  эҳсос билан.

Шундай —

Куйдан  қаср қургандик

Кўнглимиз учун!

3.

Боқий Кулимса…

Ҳаёт бу —

Сўнгги нафасимиз

Қирқилгунга қадар

Тугалланмас қисса.

Бу чинакам

Ҳодиса—

Севгидан мукаммал,

Ишқдан буюкроқ!

 

Бизми?

Бизки,

Оҳки—

Енгилтак, ҳузурсиз-орсиз

Бозунгар —

Иқлими айниган

Муҳитдан безган.

 

Бизми?

Бизки,

Оҳки—

Мукаммал Дунёда

Номукаммал бўлган

шунчаки

оддий бир кимса!

 

Менинг эса

Лабимда

Сокин томаётган

жилва

Бу аслида —

Боқий Кулимса!

 

Қиш келишин англаган эдик…

 

Қиш келишин англаган эдик!

Қўкламда дил томчилаган чоғ

Эслайсизми, кўркам  эди боғ?

Мен ўшанда шаффоф ҳовузда

Бахтнинг рангин асраган эдим.

Ўша кезлар англармидингиз?!

Чунки дилбанд, хушнуд эдингиз.

Гўёки,

Боқийдек

Бахт бир тортиқ эди.

Чунки

Ёшлик

шами мудом

ёниқ эди.

Дастлабки синиш…

Энди-чи, энди?

Сағалгина сочингиз оқиш

Оҳки, бир кун менинг ҳам сочим

Сизникидек бўлар оппоқ, қиш

Қўзингизда қотар нишаблик!

Кундан-кунга қуйига эниш

Фитратимизга ёт хўрсиниш,

Бу чинакам дастлабки синиш!

Асраганим Бахтнинг ранги эди…

Қиш келишин мен билган эдим

Асраганим Бахтнинг рангини

Сизга  лутфан илинган эдим.

 

Пинак бузмадим…

Ва бир куни

Ҳа, эсладим

Апрель эди.

Асл фасл эди.

Мана,

тағин, эсладим…

Сентябр эди.

Куз эди.

Кунлар нурсиз, тунлар юлдузсиз эди.

Сиз умидсиз шаштингиздан қайтдингиз

Мендан пинҳон,  неларнидир айтдингиз,

Мени мукаммал билмаганингиз боис.

Мен пинак бузмадим.

Сизни сиздан яхшироқ билганим боис.

Мен ўшанда ўзимга қайтдим.

Тонгда, тунда фақат салот айтдим.

 

Бу чинакам

салот фасли эди.

Куз  фаслининг

асли эди.

8.

Аҳдимни бузмадим…

 

Сиз баъзан сабрсизлик қиласиз,

Чегарани бузасиз.

Мени мукаммал билмаганингиз боис

Мен пинак бузмайман.

Сизни сиздан яхшироқ билганим боис.

Аҳдимни бузмайман

Ва хаёл уммонида

беҳуда сузмайман.

Ёт режа тузмайман.

Дейсиз:

-Мен

буни англаб етдим.

Сиз  қасамни бузмайсиз.

Ёт режа тузмайсиз.

Баъзан узоқ ўйлаб қоламан…

Айтаман:

-Сиздаги манзарани тасвир этайми?

Мудҳиш рўё ичида

Кутдингиз, сабрингизни ютдингиз.

Айтасиз:

Ажабо, буларнинг барин биласиз,

Ақлимни  кўп шоширасиз.

Айтаман:

Агар истар бўлсангиз, қай томонингизда

Чиркин  шамол ҳузурсиз

кезиб юрганин

айтиб бераман.

Сўрайсиз:

Буларни қайдан биласиз?

Айтаман:

Агар Роббим дилга солмас бўлса…

Мен аслида бир  ожиз кимса.

Менки,

менинг лабларимда

олов йўқ,

оташ йўқ-

Куйдиргувчи…

Покиза нафас бор,

тегрангизга чиркин

Шамол яқинлашса

Пок  Ихлосла

Сўндиргувчи.

 

10.

Бунда  мусаффо ҳаво

Ва пок орзу мужассам…

 

Биз шунчаки  нафас олмадик

Ва шунчаки  хўрсинмадик ҳам.

Чунки  қўлимизда  бор малҳам

чунки қароримиз  мустаҳкам!

Бунда ишонч,

бунда мусаффо ҳаво

ва  пок орзу,

Бунда бари мужассам.

 

11.

Зулмат мангу чекилсин…

 

Зулмат мангу чекилсин.

Қора тун чўксин

Чўккан каби кема  лангари,

Киприк узра сокин томчиланг

Тонгда зариф шабнам сингари…

12.

 

Ҳаёт бу —

Сўнгги нафасимиз

қирқулгунга қадар

Тугалланмас қисса.

Бу чинакам

Ҳодиса—

Севгидан мукаммал,

Ишқдан буюкроқ!

 

Бизми?

Бизки,

Оҳки—

Енгилтак, ҳузурсиз-орсиз

Бозунгар —

Иқлими айниган

Муҳитдан безган.

 

Бизми?

Бизки,

Оҳки—

Мукаммал Дунёда

Номукаммал бўлган

шунчаки

оддий бир кимса!

 

Менинг эса

Лабимда

Сокин томаётган

жилва

Бу аслида —

мусаффо

Боқий Кулимса!

 

2015 йил, 21-22 ноябр тонги.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: