jump to navigation

Амстердам хотиралари-68 22 октября, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Амстердам хотиралари

«Мактублар» туркумидан

Ёмғир майин ёғиб турган ёқимли август тонгида, (бу таваллуд кунингдан сўнг биринчи август тонги эди) туш кўрган эдим. Тушимда Сен ненидир ахтарар эдинг. Сен саҳифаларни титардинг. Ўшанда, назаримда, ўзинг учун керакли битикларни топдинг, сўнг уларни олиб зинадан пастга тушдинг. Мен ҳам ортингдан пастга тушдим. Сен меҳмонхонага кирдинг, сўнг ошхонага ўтдинг.Негадир тепа хонага кўтарилдим. Негадир хотиржам эмасдим. Ногаҳон деразадан пастга боққан чоғим, Сени орқа эшик боғчасида кўрдим. Дафна дарахати тагида неларнидир ёқар эдинг.

— Таржимани ёқманг! Борхесни ёқманг!

Менга боқасан:

-Қўяберинг,- дейсан.

-Ёқманг, — дейман яна куйиниб.

Аммо Сен менга қулоқ осмайсан.

Негадир кўнглим ғашланди. Ўшанда ўзим ўзига далда бўлганди.Сен бир кун йиртган саҳифаларни тиклаяжаксан!

Аммо афсусланмадим, чунки мен пушаймонлик уруғини термоқ учун шайланмагандим, билъакс ундан маъно изладим ва ҳикмат топдим. Иттифоқо, шунда ҳаёт менга мукаммал муждасини кўрсатди. Агар тилим учида айланаётган мантиқни таржима этар бўлсам, у кўксимни куйдиргулик оташ эди:

— Ҳаёт умримизга чангал солгувчи қотил ҳакамдир..

Уйғониб кетдим, тушим эканини англагач , бироз тинчландим, аммо барибир деразадан пастга қарадим. Сен чиндан пастда — орқа эшикдаги боғчада эдинг. Cигарет тутатар эдинг, ёнингда эса Юки куймаланар эди. Пастга эниб, Юки (бароқ мушикча)нинг бошини силадинг.

Шу воқеадан сўнг, гарчи бу туш эса-да, анча вақтга қадар ўзимга келолмай юрдим. На ухладим, на ёздим, на қўлим бирор юмушга борди. Қалбим бўм-бўш эди. Мен ўша чоғ қалб фалажлиги не эканини теран англаган эдим.
Нафсиламбирини айтганда, қалб фалажлиги жисмоний фалажликдан кўра минг чандон қайғули фожеадир. Бунинг оқибати инсонни носоғлом муҳитдан нафас олишга ундаб , кимсани тирик мурда сингари яшашга маҳкум этади.

Умидларим, ишончларим тубсиз қучоғидан патқалам тутган тун мен яна ненидир қоралагандим.Бу бир битик эди, ўзимдан бошқа кимса кўрмаган битик. Кейин мен ҳам Сенинг сингари ёзганларимдан кўнглим тўлмагач, уни йиртгандим. Сенинг каби варақаларни ёққан эдим. Роббим буни кўрган, кимса эшитмасин учун ичимда ҳайқирганим рост, буни ҳам Ўзи эшитган.

Нега буни тасвирлаб бўлмайди сира?!

Қачонки нафас олаётганимни англасам, ҳаёт тарзи ҳеч малол келмаган аёл сингари мен ҳам рўзғоримни севсам, кўймаланиб толмасам, мантиқ ахтараётган ҳолимни таржима этгувчи Тилмоч қалам бўлади.

Оқ ораласа сочга, мен ҳайқира билмасам, ўша чоғ, эҳтимол, пичирлайман бир ажнабий иши тушган каби тилмочга.

2015 йил, 2 август.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: