jump to navigation

Амстердам хотиралари – 65 2 июня, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

ёлғизХотиралар

Бола эдим. Ўша кез мен онамдан йироқда эдим… Менга ҳеч кимса ишонмай қўйса-да, лекин барибир ўзимга бўлган ишончни  йўқотмадим. Чунки менинг мендан бошқа ишончли дўстим  йўқ эди. Менинг ўзимдан бўлак содиқ дўстим йўқ эди. Ўшанда мен ётдан ҳеч қачон ёруғлик чиқмаслигини ўрганган эдим. Улғайгач, бу мантиқнинг мазмунини теранроқ англаб етдим.  Бошқалардан хафа бўлмасликни шу тақлид ўрганган эдим. Шундай улуғ зот Навоий ҳам “…меҳрибони топмадим”, дея нола қилиб турганида,   мени унинг қаршисида ким эдим?!

***

Ғурбат не эканини юракдан ўтказган кимса илк ондаёқ тадорик кўрмоқлик лозимлигини тушуна бошлайди. Шунда инсон захмат чекмаслик учун, ўзини бу ҳолга туширувчи ҳолатнинг олдини олиш тадоригини кўра бошлайди.

***

Агар ёмғир ёғмаса, чечак гул очмай қуёшнинг олов тафтида куйиб битади. Лекин бемаврид ёққан ёмғир-да панд берар экан. Тилим учида бир қўшиқ айланар эди. У нафасимнинг бўл, деган ишоратини кутарди. Ёмғир ёғди-ю, нафасимда жонланаётган қўшиқ, ортга қайтиб кетди.

2015 йил, 19 апрел.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: