jump to navigation

Амстердам хотиралари – 64 2 июня, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Nederland. Den Ilp, Ilperveld 18 mei 2009. Foto Martijn Beekman NIET VOOR PUBLIKATIE IN LANDELIJKE DAGBLADEN.

Кундалигимдаги қайдлар

Қўлёзманинг 217-саҳифасига етган чоғим негадир оқсаётганимни сездим. Аввалига буни ёзувларим юришмаётганига йўйдим. Назаримда вақт қотиб қолганди, мен эса унинг ичида чалажон ҳаракат қилардим. Аслида мен ўзимни ижодий кайфиятга солувчи нуқтамни топгандим, аммо “ишчанлигимни” йўқотгандим. Эҳтимол, шунинг учундир,  мубҳам бир ҳолда эдим… Зинадан пастга тушиб, емакхонага ўтдим ва қаҳва тайёрлаб ичгач, гуё тўхтаб қолган қоним томирларим ичида яна юришаётганини сездим. Ташқарига чиққан чоғим осмон минбарида қуёш тик кўтарилган эди. Чор тарафим сув билан ўралгани учундир, совуқ денгизнинг тўлқинлари менинг-да томирларим ичида кезиниб юргандек чунон тетиклашдим. Соҳил лабига тушиб борган чоғим, хотираларим тиниқлашиб, руҳиятимга тағин хотиржамлик ва сокинлик қайтаётганини ҳис этдим…

Уйга қайтар чоғ  кун асрга қараб оғаётганди.

Verbondskerk  ёнидан ўтаётган чоғимда ибодатхона соати  бонг урди. Cоат миллари  17:00 ни кўрсатиб турарди. Худди шу пайт кимдир  чақирди, ортимга бурилиб қараган чоғим Ҳени де Браунга кўзим тушди.

-Кўп бўлди сени  кўрмаганимга.

-Ҳа! – дедим.

Ҳол-аҳвол сўрашгач,  бироз юриб гурунглашдик.

-Юр, меникига чой ичиб қайтасан,-деди.

Кўна қолдим. Ўшанда гап орасида Ҳени, инсон миясини фалажликка олиб келувчи нарса унинг ожиз ўйлари, деганди. Рости, ўйга ботдим. Қарилик гаштини сурган, аммо ёшлик шижоатини ҳануз йўқотмаган бу аёл турмуш қурмаган, ёлғиз ўзи яшарди.

У мудом назокати ва латофатини  қўрий билган, Нидерландияда мен билган аёлларнинг аълоси эди.

Мен уни ҳар доим худди шундай тетик ва ҳар  доим ҳаракатда юрганини кўрганман…

Вақт, аслида, кимсанинг йиғи-сиғисига қараб турмайди. Ҳаёт  эса,  инсон қандай ҳолда бўлса, худди шу ҳолда унинг сувратини муҳрлайди. Инсонни  ҳалокат ёқасига олув келувчи, ёки қутқарувчи унинг  ҳаракатлари  бўлади. Вақт барибир бир кун энг тўғри йўлни кўрсатади, ва айнан вақти етганида кимсани ўзи истаган сўқмоққа етаклаб боради… Мен тўғри ҳаракат қилмоқ лозимлигини тушиниб етгандим.

2015 йил, 10 апрел.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: