jump to navigation

Амстердам хотиралари – 58 9 марта, 2015

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Море“Гурунглар”туркумидан

Бир куни ўғлим Абдуқаюм деди:

-Мен ўзим учун қадрли бўлган инсонни қадрладим, аммо у мени мен истаган даражада  қадрлай олмаслигини англаб, сиқилиб, ўйланиб  қолдим.

-Билиб-билмай ўзингга золимлиқ қилма. Балки  у чорасиздир. Эҳтимол  сендаги  мавжуд имкон унда йўқдир. Ўзингни ёмон ўйлардан, шум хаёллардан  парҳез қил!

Ўзинг учун қадрли бўлган инсондан сен зинҳор иззат талаб этма. Модомики сен учун қадрли экан, унинг олдида чинакамига мард бўл.  Йигит кишини унинг кўркамлигимас   мардлиги юксакларга кўтаради. Бағрикенг  бўл!!!

***

-Ая, дўстимдан ҳам, рақибимдан ҳам кўнглим қолди. Ҳеч қайсисига ишонмай қўйдим, ҳапсалам совуди, -деди сабоқдан уйга қайтган ўғлим.

-Ҳафсалангнинг совуши вазиятингни ўнгловчи чора эмас. Бошингга оғир кунлар тушганида на фақат дўстинг ёки душманингни синайсан, балки ўзингни-да  неларга қодир эканингни теранроқ англай бошлайсан. Бундай пайтда дўстингга нисбатан бағрикенг бўл!  Рақибинг ёнида эса  сабр ичра сукутда тур. Яна қайтараман, ўзингни эса ёмон ўйлардан, шум хаёллардан  парҳез қил!

Демоқчи бўлганим: дўстингга, ҳам  рақибингга адолатли  бўл ва  меъёрни бил.  Меҳрингда ҳам, қаҳрингда ҳам адолат бўлсин! Шундагина  виждонинг қаршисида мудом хотиржам турасан…

Шошқалоқлик маъқул иш эмас, ҳаёт қозонида шундай тобланасан, шу йўсинда пишасан…

***

-Мен-ку, сабр ичида сукутда турдим, аммо рақибимнинг хурмача қилиқларидан тўйдим. Қизиқ, дўстим дўстингман деб, ҳеч жон куйдирмас экан. Рақибим эса зимдан    ҳамлага ўтади.

-Айнан бундай ҳолатлар  сенга зўр сабоқ беради. Мана, ниҳоят, сен дўстинг ва рақибинг қаршисида ўзингни қандай тутмоқ лозимлигини  ўргана бошлаяпсан….

***

Ўғлим айтди:

-Ая мана, мен ҳам ўн олтига кирдим, биламан мен Абдулқаюм Машрабман. Шу чоққача кўп ҳайрон юрдим. Айтинг, нега айнан пешиндан сўнг қорнингизда йиғлаган эдим?

-Ўғлим, соҳилнинг суви каби қирғоғингдан бунча тошасан. Ақлимни кўп шоширасан. Мен заифанинг ожиз ақли  бунга  етмайдир…Буни ўзим ҳам кўп ўйлаган эдим. Буни Ўзидан ўзга кимса билмайдир.Сиртимизни, ичимизни-да билгувчи ва ислоҳ этгувчи фақат Ўзидир! Отангнинг, оё хатокор онангнинг бир қилиғи Ўзига ёқмаган эди-ки, сени қорнимда йиғлатиб, биз нодонларни шу йўсинда хушёр торттирган эди.

***

-Ая, нега энди айнан биз Ватандан бу қадар айро тушдик? Бу савол мени ҳеч омон қўймайди энди?

-Қўй, болам… Ўзингниям, мениям кўп қийнама! Чунки бу-пешонада бор эди.

***

— Баъзан  қайсарлигим туфайли сизни хафа қилдим, кечиринг.-деди.

-Бошқа ундай дема, мен нафас олгулик муддатида буларни эсимдан чиқарган эдим.

-…

***

-Ўшанда акам. “…дадам  билан аямнинг ёнида адабингда тур, дея  бурнимни зап ерга ишқалаб қўйганди…”,- деди.

— Ростдан, билагида кучи қайнаган аканг қўллари биланмас, сўзлари билан танқайган бурнингни ерга ишқалаб қўйганди…-дедим.

***

-Ая бир гап айтcам…

-Айт-дедим ўғлимга.

-Ростдан айтаверайми?

-Айтавер, дедим-ку!

-Аёллардан ҳе-еч донишманд  чиқмаган…

— Ким даъвогар чиқипти…Шунақа-да…Гапни милтиқ қилиб отасан. Ростдан..кўпдан ҳўмрайган юзимни жуда кулдирдинг. Бу борада даданг иккаланг айнан…ҳа, энди мен бир кичкина одам бўлсам.

-Ашнақа, денг? Иккаланг айнан, денг?

— Шу-унақа,фикрлашинг, табиатинг ҳам! Ота-болага не дердим, мен –таслим!

***

2015 йил, 2 март

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: