jump to navigation

Амстердам хотиралари – 47 18 декабря, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

маҳзунликКундаликдаги битиклар

Қўлёзмага киритганим икки илова — бу эди.

“Бу иқлими бузуқ муҳит сизу менинг жон қонатишимизга арзимас!“ деган эди Зубайда.

У Зубайдани  кучли иродали ва қаноатли  аёл санарди. Аёлнинг ҳам назарида Аҳрор кўп закий инсон эди.

У шу кунларда аёлдан ниманидир кутар эди. Ўша нимадир шу кунларда содир эди…

Ичкарига кирганида Зубайда унинг қаршисида чиройли аҳлоқ билан кийинган ҳолида  вазмин турарди. Бу бир гўзал ҳулқ эди — исломий ва туркий ҳулқ.

— Унинг сизда эҳтиёжи бор,-деди у ниҳоят.

Ё, Роббим! Аҳрор сустлашди, сассиз қолди.

Унинг ақли шошгани рост эди. Тўғри, нимадир рўй бермоғи муқаррар эди: аммо бу  тақлид гапни Зубайдадан кутмаган эди.

— Сиз? Сиз буни қайдан биласиз? Ақлимни шоширасиз? – Шу гапни айтаётиб, у Зубайданинг қошида тўхтади. — Рости, мени ҳайратлантираяпсиз? Сиз-чи? Cиз?!-Таажжуб  ичида сўради.

— Мени қўяверинг? – у  жуда секин ва  жуда хотиржам сўзлади. Аҳрор эса ундан нигоҳини узмай қадаб турарди. Йўқ, у Зубайдага  нигоҳини қадамади, аслида аёлнинг юрагини қалб кўзи билан илғаб турарди. — Асли жоним қилдан ингичка, Ўзидан бошқага эҳтиёжим йўқ! Аммо унинг сизда эҳтиёжи кўп!-деди.

“У буларни қаердан биларкан-а?”, дея сўйланган эди у ичида.

Аввалига у Зубайдага нимадир демоқчи бўлди, аммо бир сўз айтмасдан  ташқарига чиқиб кетди.

У қайтганида Зубайда ўтирган ўша жойида, ниманидир тикиш билан машғул эди. Ниҳоят, Аҳрор нарида тўхтади, Зубайдага узоқ тикилди-да, сўнг унга юзланди:

— Энди Кўнгил бошқа дилни суймайди.- Ишонинг, сизни кўзим қиймайди-деди.

Зубайда жилмайди, аммо бир сўз демади.

“Ё Роббим, деди Аҳрор ичида, бу қадар кучни  у қайдан оларкан-а?” Зубайданинг бу  галги сукути кўнглида ваҳм уйғотган эди.

Сабри чидамаган Аҳрор хонанинг у ёғидан бу ёғига бориб келди, кейин унинг ёнида тўхтаб:

— Наҳот менга айтар бирор сўзингиз йўқ  бўлса?-дея сўради.

Зубайда бироз боши эгик ҳолда гапирди:

— Келинг! Келинг…Унда ғижжакни олинг, иккимиз завол томас бир куй чалайлик! Ҳали  баҳор келади. Толеимизда яна қуёш кулади. Остонамга севинч аталгувчи мужда биринчи бор қадам қўяди, ўн учинчи майни хотирлаб…- деди.

Йўқ, у бу сўзларни шунчаки айтмади!

Кунлар ўтди… Бу жума оқшоми эди. Уларнинг иккиси ҳам сукутда эди — Таҳажжудда, сужудда эди.

Аҳрор  ўйга чўмди.  Зубайданинг сўзида  нима яширин эди?! У излаб топди.

Унинг қулоғи остида Зубайданинг ”Келинг! Келинг…Унда ғижжакни олинг, иккимиз завол томас бир куй чалайлик! Ҳали баҳор келади. Толеимизда яна қуёш кулади.  Остонамга севинч аталгувчи мужда бириинчи бор қадам қўяди, ўн учинчи майни хотирлаб…- деган гаплари ҳамон жаранглаб турарди.

“У беҳудага ниманидир гапирмайди, ҳамма етти ўлчаб бир кесса, у етмиш ўлчаб, сўнг  кесади” деган ўй кечди. “Мен  баҳорда  ҳузурингга биринчи қадамим билан  қувонч  олиб кираман, ўн учинчи майни сўроқлаб”, дея ўзига сўз берди Аҳрор…

Мана, у Зубайдага тикилган ҳолида яна узоқ туриб қолди. Бунда Юрак Қалбнинг ҳароратини  ҳис этиб турарди.

2014 йил, 18 декабрь.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: