jump to navigation

Амстердам хотиралари – 47 18 декабря, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

маҳзунликКундаликдаги битиклар

Қўлёзмага киритганим икки илова — бу эди.

“Бу иқлими бузуқ муҳит сизу менинг жон қонатишимизга арзимас!“ деган эди Зубайда.

У Зубайдани  кучли иродали ва қаноатли  аёл санарди. Аёлнинг ҳам назарида Аҳрор кўп закий инсон эди.

У шу кунларда аёлдан ниманидир кутар эди. Ўша нимадир шу кунларда содир эди…

Ичкарига кирганида Зубайда унинг қаршисида чиройли аҳлоқ билан кийинган ҳолида  вазмин турарди. Бу бир гўзал ҳулқ эди — исломий ва туркий ҳулқ.

— Унинг сизда эҳтиёжи бор,-деди у ниҳоят.

Ё, Роббим! Аҳрор сустлашди, сассиз қолди.

Унинг ақли шошгани рост эди. Тўғри, нимадир рўй бермоғи муқаррар эди: аммо бу  тақлид гапни Зубайдадан кутмаган эди. (далее…)