jump to navigation

Амстердам хотиралари – 46 16 декабря, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

нолаҚўлёзмага тағин икки иловани  киритдим. Бири — бемор она ва жонсарак ўғил ҳикояти эди.

У тўшакка михланган онларида ҳаётининг ёрти бўлагини фақат тушлари ичра яшаб ўтарди…

-Кетма,-деган эди у  ўзига.

Аммо кетган эди у ўзига қарши…

Тун иккинчи ярмига қараб оғар маҳал аёл туши ичида эди, денгиз наъра тортганида у чўчиб уйғонди-ю, кейин яна уйқу оғишига шўнғиди. Энди у тушининг ёрти бўлагини  тўлқинлар  ёбонида кечирди.

Ўшанда…

Тўфон кўтарилган ва асов тўлқинлар қирғоқда пишқирган чоғ, аёл қаттиқ чўчиб уйғонди. Аслида, ундаги асрий уйқусизлик ўшанда бошланган эди… Аслида, ўшанда денгиз тўлқинлари тириклик қисмати бўлиб унинг жон томирига қуйилган эди.

Шундан буён аёл уйқу не эканини билмайди.

Шундан буён бедор эди у.

Ана, у ётоғидан туриб кетди, бедорлик эса эртасига ҳам давом этди. Мана, у уйқусиз тунларнинг яна нечанчисини бошидан ўтказар экан, атрофида тинимсиз кезинаётган даврнинг димоғдор эпкинларига панд беришни чиндан истаган эди.

Шундан буён бедор тунларини беором кунларга улаган ҳолида вақтнинг шошқин оқимида сузиб юрди у.

-Кетма,-деган эди у  ўзига.

Аммо кетган эди у  ўзига қарши…

***

Кечаги кун отаси сафарга жўнаётиб, ўғлини имлаб ёнига чақирди-да, унга уқтирди.

-Онангга ҳушёр бўл, ўғлим! Кейинги кунларда ундан жуда хавотирдаман. Лаби тусини ўзгартдими, билки, онангнинг ҳоли танг, бундай ҳолда уни зинҳор ёлғиз қолдирма! Мудом ёнида бўл!

Отасини сафарга жўнатгач, ўғли ўйланиб  қолди; кейинги кунларда чиндан у онасини кўп ўйга чўмган — музтар, кўп мунгга ботган — рангпар ҳолда кўрганди. Эшикнинг тирқишидан ичкарига мўралаган чоғ, у онасининг  ”…олисдаги ота-онамни қўри! Уларни Ўзингдан ўзгага ҳеч эҳтиёжманд қилма. Тақдири азал иши — ўлимнинг вақтини фақат Ўзинг билгувчисан. Вақти соати етганида уларга энг чиройли ва энг осон ўлим насиб эт!“ дея дуода турганини эшитди.

Шунда бу ҳикматнинг маъносини чақди. Онаси ота-онасига эрта ўлим тиламаган эди. “Вақти соати етганида уларга энг чиройли ва энг осон ўлим насиб эт!” дея қўллов сўраган эди.

-Катта отам, катта онам тузикми!-сўради у.

— Телефонда гаплашдим, тузик! Мен сенга онаман, аммо уларга ҳамон боламан!-дея сўйланди у ўғлига.

Ўғли аввал фикр қилди, сўнг шукур қилди. Она ва бола! Бола ва она! Бу завол топмас куйнинг тугалланмас  бир баёти  эканига амин бўлди.

Онаси яна деди:

— Катта отанг айтар эдики,  кўнгилларни бир-бирига жипс боғловчи бир ип бор — бу меҳр риштасдир. Инсон  қай маконда бўлмасин, меҳр борлиги туфайли  бир-бирининг тафтига исиниб яшайди. Ва киши на замонлар, қай маконлар ичра меҳр-оқибат борлиги сабаб ҳаёти мазмун топаётганини англайди. Алқисса, кишиларнинг айро йўлини  туташтирувчи  ҳам меҳр ришталаридир… Ҳатто биз жуда ёвуз ниятли санаган инсонда ҳам меҳр тафти бор, чунки у меҳрдан бино бўлгандир!

Онасининг гапини эшитган ўғил яна  фикр қилда, сўнг яна шукр қилди…

Эртасига сабоқдан қайтган ўғилнинг хавотири ортди. Унинг кўнглига бир ўй ваҳм солганди. Ичкари иссиқ, аммо онаси  йўқ, ташқари эса совуқ, чунки  ҳавонинг авзойи жуда бузуқ эди.

Ўғли излаб  топди; онаси соҳил бўйида шамолларга суриниб юрарди.

Унинг жисми банди, руҳи қуш эди; қирғоқ бўйида соат милларига қўшилиб юриб борар эди онасининг оёқлари…

Ўғли онаси ёнига келди.

-Юринг, уйга кетайлик.-деди  онасига қараб.

Аёл  бир сўз айтмай  ўғлига эргашди. Она-бола  бироз юришгач, машинага чиқишди.

-Cовқотибсиз, шу атрофда иссиқ чой, ёки кофе ичиб олсангиз, яхши бўларди, — деди машина ҳайдаб кетаётган фарзанд қаҳвахонага яқинлашган маҳал.

-Уйга ҳайдайвер.-деди онаси.

Улар уйга кириб келганида ташқарида довул кўтарилди…

Ташқарида бўрон, ичкарида эса ўлик сукунат ҳукмрон эди. Ўғли кўрдики, атроф жуда кўримсиз, бунинг устига онасининг ҳам лаби туссиз эди.

У онасини  ётоғига  олиб кирди…

Юзи сўлғин аёл тўшакда ҳолсиз ётарди, фарзанд эса  онасининг бошида туриб,  Фалақ сурасини қироат қилди, сўнг Қунут дуосини ўқиди.

Ниҳоят кўзларини очган она меҳр билан  фарзандига тикилди.

-Йиғлоқиликни менга ким қўйипти. Мен кучга дўнмоқ учун йиқиламан! Хавотир бўлма, йиқилар бўлсам, билки, мен кучга дўниб тураман!!! — деди.

2014 йил, 16 декабрь.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: