jump to navigation

Амстердам хотиралари — 45 5 декабря, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

ShamКундаликдаги битиклар

Ҳаёт сен…

Оппоқ қорнинг изғирин шамолини яна олиб кирдинг қишнинг этагида хазон умримга…

Зимистон сен…

Тугалланмас қўшиқдек, завол топмас куй мисоли яна кириб келдинг қаҳратон қишда кўнглимга.

Шабистон сен…

Бир ёғду олиб кирдинг зулмат пардасига ўранган  шабистон-тунда ўксиб ётган тушимга…

***

Мен ҳаётни англай олмадим, ожиз таним эса икки ўт орасида қолди…

***

Ота-онамга ҳеч лойиқ фарзанд бўлолмадим. Ўғил-қизимга-чи? Буни ҳам ҳеч билолмадим…

***

Мени омон қўймади, ичимдаги бир жарчи…

Отам сўзи онамга, онам сўзи эса кўнглимга муҳр бўлгани каби Бедилнинг бир ҳикмати ҳеч унут бўлмади..

“ Йўлбарс или шерни енгган мард киши

Бўйин эгиб турса,- Бу  — ҳаётнинг иши.“

***

Оллоҳга ва ўзингдан бошқа кимсага зинҳор ишонма! Вақтики келади, ўнг кўзинг сўл кўзингга душман чиқади.

2014 йил, 5 декабрь

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: