jump to navigation

Амстердам хотиралари — 44 3 декабря, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

куй ва мен“Гурунглар” туркумидан

Овоз жўнатдинг:

— Зумда ўзгарасан-а? Бу жуда мумкин нарса сен учун. Шу ўй хаёлимда, эрта-кеч!

Ҳайрон сўз қотдим:

— Оллоҳ шоҳидим бўлсин, недан баҳс этганинг англамадим ҳеч.

Сен  хитоб этдинг:

— Сен бамисли икки одамга ўхшайсан. Сенинг икки тимсолинг бор. Бири шуки, сен кўп меҳрибон, сабрли ва табиатан жуда сокинсан. Иккинчи тимсолинг борки, сен ҳатто ўзингни инкор этасан, исён қиласан. Шиддат сени омон қўймайдир…

Мен жавоб этдим:

— Буни ўзим ҳам англайман, аммо қай бирига даҳлдор эканим ҳануз билмайман.

Нидо этдинг:

— Ўшанда, рости, дилимни оғритдинг…

Садо  этдим:

-Англадим, сени нигоҳларим билан қайирдим, ўзимни эса ҳаловатдан айирдим. Ишон, сенинг тирноғингга тош теккан онда менинг жоним қонаган эди.

Айтдинг:

-Кутдим, сабримни ютдим. Қаерда юрдинг, кўп хавотир бўлдим …

Дедим:

-Ўзим ўзи  билан овора эди.

Дединг:

-Рости,  сенга айтган ҳув ўша гапим учун мудом пушмон юраман. Ўзи  шундан сўнг дунёсидан ордона қолгур гиналар бошланди… биласан, баъзан билмай қолиб қаттиқ гапириб қўяман…

Айтдим:

-Мен буни биламан… Агар хохлар бўлсанг, ҳув ўшанда, битикларим ўқигач, шомдан сўнг қаерда кезинганингни  айтиб бераман.

Сўрадинг:

-Мени мендан яхши биласан, ақлимни кўп шоширасан, рости, буни қайдан биласан?!

Бу гал жавоб жўнатмадим.

Айтдинг:

-Баъзан сен ҳам менга ўхшаб билмай қолиб гаприб қўясан-а? Кейин мега ўхшаб пушмон юрасан. Лекин мен, барибир, сенинг гапингга қайта-қайта киравераман, буни сен кў-ўп яхши биласан.

Жавоб этдим:

— Чунки сен қалбдан чинакамига қувилишдан қаттиқ қўрқасан. Эшит, ҳаёт бизни қуюн мисоли ўраб, ўз комига олади. Оҳки, бошларга савдогар савдолар солади. Дард сўнгги даражотига етишганида на сенда ҳавас, на менда сўнгги нафас қолади…

З декабрь, 2014 йил.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: