jump to navigation

Амстердам хотиралари — 44 3 декабря, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

куй ва мен“Гурунглар” туркумидан

Овоз жўнатдинг:

— Зумда ўзгарасан-а? Бу жуда мумкин нарса сен учун. Шу ўй хаёлимда, эрта-кеч!

Ҳайрон сўз қотдим:

— Оллоҳ шоҳидим бўлсин, недан баҳс этганинг англамадим ҳеч.

Сен  хитоб этдинг:

— Сен бамисли икки одамга ўхшайсан. Сенинг икки тимсолинг бор. Бири шуки, сен кўп меҳрибон, сабрли ва табиатан жуда сокинсан. Иккинчи тимсолинг борки, сен ҳатто ўзингни инкор этасан, исён қиласан. Шиддат сени омон қўймайдир…

Мен жавоб этдим:

— Буни ўзим ҳам англайман, аммо қай бирига даҳлдор эканим ҳануз билмайман.

Нидо этдинг:

— Ўшанда, рости, дилимни оғритдинг…

Садо  этдим:

-Англадим, сени нигоҳларим билан қайирдим, ўзимни эса ҳаловатдан айирдим. Ишон, сенинг тирноғингга тош теккан онда менинг жоним қонаган эди. (далее…)

Амстердам хотиралари — 43 3 декабря, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Vijhuizen Соҳил бўйиКузакнинг сўнгги хўрсиниқлари…

Кўкда ёзги жазил нурларини ўзида пинҳон этган кузак қуёши булутлар орасидан шикаста мўралади, қуйида эса ҳайбатли Noord Holland шамоллари интиҳосиз денгиз саҳроси узра саросар кезинмоқдан ҳеч чарчамади. Бора-бора бу ғулу тўлқинларни яна-да  юксалтирмоқ билан якун топди. Эртаси кун пешинга яқин  исёнкор шамоллар тинчиб, тўлқинлар сокинлаша борди. Кема поёнсиз денгиз аро чайқалиб борар экан, кўнгил ҳам сувда ивиган нон мисоли тобора юмшаб бораётир эди…

Кўз ўнгимда фақат икки олам нақш бўлди:  бунда кўкда  булутлари солланган бепоён осмон, қуйида эса тўлқинлари мавжланган, интиҳосиз денгиз мавжуд эди.

Мана, ниҳоят, кузнинг этагида  маҳзун чайқалган тўлқинлар сийнаи соҳилида қотган баҳайбат ҳарсанг тошга сув ҳулул этди, ўзим-да, бешиктебратар беланчакда муаллақ тебраниб, тўсатдан  рўй берган каби қирғоққа қай йўсинда етганимни англамай қолдим.  (далее…)