jump to navigation

Амстердам хотиралари — 39 6 ноября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

нолаМактублар туркумидан

Ottho Heldingstraat бекатида…

Кўнгил писанд этмади мунғайган бир аёлни

Қай бири эди сенга мажруҳ кўрсатган таъзим

Кўнгил энди тарк этди сохта бўлган хаёлни

Илло юрагингда нақш эди менинг тимсолим.

Инчунун, инчунун,

Фақат…

Фақат мен кафтимда кўрсатиб қўйдим

Юракнинг софлигин, муҳаббатнинг бокиралигин

Ишқ бу шаҳватни қилмагай даъво

Муҳаббат ўлмайди, севги яшайди

Инчунун

Барчасини ҳуркитган сўзинг

Менинг ҳузуримда топади ўлим

Кўрмайин қолдими кўнгилнинг кўзи?!

Сарғайиб кетдими фалакнинг юзи?!

Пирил-пирил титраётган кипригингга

Осилган бу исмат ёши

Товонингни қонатгандир қисмат тоши

Тоқат қилгай йигит бардоши.

Мана, сенга кафтим ила узатгум

Оппоқ ҳисларимни оқ рўмолга ўраган ҳолда

Шундай ўтади умр

Бу бокира туйғудир

Севгидан мукаммал, ишқдан буюкроқ

Завол топмайдир бироқ…

2014 йил, 4-ноябрь

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: