jump to navigation

Амстердам хотиралари — 42 6 ноября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

cокин кузУмр ўтди, дил нени кутди?!

Наҳот қадам ташламадим

Наҳот, замин мени ютди?!

Наҳот осмон тинмай ўқчиди…

Ҳеч тўлдира олмадим ғорни

Аммо жеркиб ташламадим,

Силтаб ташламадим, аядим

Елкамга осилган рўзғорни…

Умр ўтди! Cени дард тутди

Мени қаритди изтироб

Йўлимизда ўралиб турди

Совуқ ханда қилганча сароб!

2014 йил, 6-ноябрь.

Амстердам хотиралари — 41 6 ноября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

маҳзунлик“Кўнгилга ташриф” туркумидан

Замон қанжиқ, деди ишонмадим мен

Покман деган аёл, мардман деган султон

Замоннимас, ўзин булғади, булғади…

Ва атрофни чиркин иқлим чулғади.

Номусдан қуёшнинг-да ўзгарди  юзи

Ё, ҳу! Узилдим… ўқчиб-ўқчиб қон қусдим

Уятдан ҳилолнинг  ҳам бўзарди юзи

Табоҳийлик шаҳридан юзимни тўсдим. (далее…)

Амстердам хотиралари — 40 6 ноября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

кетдимКўнгилга ташриф туркумидан

Ottho Heldringstraat бекатида…

Ёмғир майда-майдалаб

Хушҳол

Сирғалар эди

Заррин япроқларнинг

Дудоқларида…

Камалак фусункор нақшин қолдирди

Кеч очилган гулнинг ёноқларида… (далее…)

Амстердам хотиралари — 39 6 ноября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

нолаМактублар туркумидан

Ottho Heldingstraat бекатида…

Кўнгил писанд этмади мунғайган бир аёлни

Қай бири эди сенга мажруҳ кўрсатган таъзим

Кўнгил энди тарк этди сохта бўлган хаёлни

Илло юрагингда нақш эди менинг тимсолим.

Инчунун, инчунун,

Фақат… (далее…)