jump to navigation

Амстердам хотиралари — 38 2 ноября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

МактубМактублар туркумидан

Келажакни туш кўрганимни айтсам, сен суюнасан, аммо мен елларга совурилган беҳуда ўтмишимиз  учун куюнаман.

Биз ёлғиз эдик. Ўз оламимизда танҳо эдик. Яқинлашган сари бир-биримиздан олислаб кетар эдик. Ажабки, узоқлашган сари тағин яқинлашардик. Бунда биз бор-йўғи Вақт ва Макон ичра дарбадар ва сарсон йўловчи эдик.

Қўлимизда Китоб бор эди. Бу қуёши сўник кунимизда бизни Сирот йўлига етаклаган ва умидсиз умидлардан  иккимизни умидвор этган Нурли бир китоб эди. Иккимиз асрий сукутда, сужуд ичра эдик.

Фурсатлар ўтиб, қўлимизга тағин бир китоб тутқазилди. Ёзилмаган бир китобки,  варақалари тонг пардаси каби ҳарир ва оппоқ.

Китобни ёзмоқ учун яна қайта яшамоғимиз даркор эди.

Менга зубаржат тутган қўлинг нега титрайди?!

Ҳаётим хотима топажак сўнгги дақиқаларда сенга энг узун, энг қисқа мактуб битаман. Бу мислсиз бир ашъор бўлади. Сукут ичра асрий мунг таралади… Сўнг нафасим қирқилади… Ожиз танамдан озод бўлган Руҳи жавлоним мактубни сенга олиб боради.

Эр киши йиғламас, дейдилар. Бу кимнинг мантиғи эди, айт?!

Аммо сен мактубим ўқигач, йиғлайсан, кўксингни тиғлайсан. Чунки иккимизга тутқазилган ҳув ўша ёзилмаган китоб энди  шаффоф хотирага тўлиқ бўлади. Китобни  ўқиб тугатмоғинг учун мендан сўнг сен ёлғизликда ҳаётингни яна қайта яшамоғинг даркор бўлади…  Роббимдир табиб! Бардам бўл, ҳабиб!

Бошимдан ҳилпираб учади рўмол. Уни сенинг қўлларингга тутади шамол… Хуш қол. Хуш қол.

2014 йил, 1 ноябрь.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: