jump to navigation

Амстердам хотиралари — 34 19 октября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

“Мактублар” тукумидан

Ташвиш бошимни ўраган кез мен тириклик ёбонида хаёл ичра муаллақ сузардим. Хаёл тарк этган чоғ ташвиш борлиғимни забт этмоқ учун менга ҳамла қилмакда эди.

Мен хитоб этдим:

Ёмғирдан қочиб тутсам шамсия, пешонамга урилди шум табоҳия! Йўлимда  кўрдим сароб, наҳот борар йўлим изтироб!

Англадимки, пешонада бор бу кўргулик,  ҳис этдимки, ташвиш мени адо қилгулик. Йўқ, хато кетмам, мен ташвишни янчарам!

Мен юзимни тўғрига бурдим ва қаршимда сени кўрдим.

— Бугун Сабоҳни кўрдингми?! — сўрадинг.

Индамадим.

— Мен ҳам бу тун ухламадим. — дединг ташвиш тўла нигоҳингни менга қадаб.

Бу гал яна индамадим.

— Гапир юракни сиқмай, нега жимсан! Тўғрисини айтсам, буни сендан бошқа кимсага айта билмайман. Ўтмишим ҳам, бугуним ҳам мавҳумдай…

— Мен сенинг ўтмишингга ҳеч қачон қизиққан эмасман. Чунки бунинг менга аҳамияти йўқ. Аҳамиятлиси шундаки, мен сенинг бугунинг ва келажагингга дахлдорман. Шуларни айтгач,  мен  ўзимни ёзув столи  ёнида кўрдим…

Бир кун мен ҳам ўлажам.  Ва Одами Зот ташвишидан буткул   халос бўлажам. Иловатан, жисми жонимга банди Руҳим  ҳам озод бўлажак. Ҳур бўлажак!

Муқаддас Қатл майдонида сен менинг ёнимда бўласанми, ёки йўқ, бунинг Менга аҳамияти йўқ. Менинг учун аҳамиятлиси шундаки, мен Муқаддас Қатл майдонига  ҳур ва озод қадам ташлаб кетар чоғим , ортимда сен учун кўза тўла сув  қолдириб кетаман…

Оҳки, ақлинг кирди кеч! Мендан кейин чанқама ҳеч!

Эсингда тут! Қалбимни қирма ва покиза рўмолим  бошқа бўяма! Ростини айтар бўлсам, энди, қай маънони ахтаргум бу  заъфарон  туришингда,  бу сохта кузги мавсумда?!

2014 йил, 13 октябрь.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: