jump to navigation

Амстердам хотиралари -31 8 октября, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

куй ва менКундаликдаги битиклар

Қўлёзмага нуқта қўйиш арафасида эдим, инчунун, бир мистик парадокс хаёлимни забт этди ва қўлёзма тугалланмай қолди.

«Тўхта, ай, зубайда кўнгил! Сокин бўл, сен — Соҳиби Дил! Бу чиркин муҳит Сен билан менинг жон қонатишимизга асло арзимас! Вазмин бўл! Кел, кел, бунда хотиржам бўлайлик ва иккимиз чиркин ҳисларга жиҳод эълон қилайлик! »

Айнан ёзувим шу ерга етганида мен бир мистик парадоксни илова сифатида киритган эдим. Парадокс қуйида эди:

Бу — тарона ичра УЧ МУҒАННИЙ ЖАНГИ эди
.
Улар — уч Муғанний эди.

Уларнинг ҳар учови куй шайдоси эди.

Ҳар учовини-да ўзлари чалган куй ўз забтига олганди. Бу — баайни уч муғанний олишуви эди.

— Браво, Маэстро! — деган эди Ориф! — Сен чалган куй чиндан мукаммал ва бемисл!

Марғуба Орифга қараб миннатдор жилмайган эди ўшанда!

— Маэстро! Сен чалган куй бетакрор бир ашъор! — деди Соҳиб!

Марғуба унга ҳам миннатдор жилмайган бўлди.

Сўнг кетмоққа шайланиб, қўлига ғижжагини олди
.
— Биз билан тағин бир дам қол! — ўтинганнамо гап қотди Соҳиб.

— Кетмасам бўлмас! — деган эди ўшанда Марғуба. Чунки унинг икки елкасида туганмас ғори-рўзғори муаллақ осилиб турар эди.

2014 йил, 8 октябрь.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: