jump to navigation

Амстердам хотиралари — 24 3 августа, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

нолаИнтиҳосиз ҳурлик сари йўл

Тонг мужаффарлари таҳайюл чимматига бурканган чоғлар эди. Қуёш субҳидамда жилва  қиларди. Бу толеи кулган бахтимнинг бешакл бир тилаги эди. Интиҳоси йўқ бу ҳурлик ичра фақат  ёзмоқлик саодати яширин эди. Кўпдан унут бўлган бир қувват, инжа ва шоён  кайфият саҳройи вужудимга яна қайтаётганидан  мамнун эдим.

***

Дунё сарҳадсиз, муҳташам бир оламдир. Буни ҳис эта билмаганларга  ачинаман.

***

Субҳидамда, тонгги салотдан сўнг бошланажак ҳар бир ишингда хайр бордир.

***

Мен Сенга ёққан ва шаксиз ўзимга-да манзур битикларни фақат тонглар бағрида битгандим.

***

Сенинг кўнглингга қоронғулик чўккан кун — менинг осмонимда қуёш ботганди…

Чиқмас бўлиб ботган бир қуёш! Сен қўрқув шаробини сипқоргандинг. Мудҳиш бир кўланка борлиғингга соя ташлаб, далли хаёлингга бостириб кирди: мангу тарқалмас кўҳна мунг каби…

Менга боқиб турган зимистондан-да сиёҳроқ ай, қорачиқ, хаёлингни мудом чирмаб ўрар мудҳиш ўй, Сен кўнгилдан қувилиш нелигин кўриб қўй!

— Оқ қоғозни нега булғадинг?!

***

Тушимда Онамнинг қуёши сўник кўзларида дард чўккан эди.

***

Рўзғорим — тотли азобим. Рўзғорим — тўлмас ғорим. Бу ғорни ҳеч тўлдира билмадим.

***

Ниманидир топдим, нимагадир соҳиба чиқдим, аммо болалигимни йўқотдим. Олис замонларда қолиб кетган, от сурган қўҳна ҳолимни, қадим ўтмишимни соғиндим. Ва, ва… мен ҳув олисларда чопқиллаб бораётган болаликни ихтиёр этдим. Аслида бу интиҳосиз ҳурлик томон йўл, унинг сари  қўйилган қадам эмасми?!

***

Бунда топдим! Аммо тута билмадим. Атрофимда эсган ўша насиму наво — Онам эди. Шаббода эди, ҳур-ҳур эсган бир  шамол эди.  У Озод эди. Шунда бир ўй бостириб келди ва ўркач-ўркач қумтепаликлар бағрига кўмилди хаёл. Ё ҳу, сўқир кўзларимга парда тортилди.

— Она! Бознаётган оташ бир чўғни кафтим ила Сенга тутаман!

Қулоқ ос, тингла! Достоевский чиндан ҳақ эмасми эди: “дунё арзимасдир бир гўдакнинг ашкига”.

Мен қумлар ичра кўмилган жисмимни тортқилайман.

Нидо!

Садо!

Алвидо!

Мен  бир ноламан.

Кўздан оқаётган жоламан.

Онасини излаган боламан…

Сўнг тиззаларим қучган ҳолимча,

шамол мисол тиниб қоламан.

2014 йил, 1 август.

Vijhuizen.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: