jump to navigation

Амстердам хотиралари — 24 3 августа, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

нолаИнтиҳосиз ҳурлик сари йўл

Тонг мужаффарлари таҳайюл чимматига бурканган чоғлар эди. Қуёш субҳидамда жилва  қиларди. Бу толеи кулган бахтимнинг бешакл бир тилаги эди. Интиҳоси йўқ бу ҳурлик ичра фақат  ёзмоқлик саодати яширин эди. Кўпдан унут бўлган бир қувват, инжа ва шоён  кайфият саҳройи вужудимга яна қайтаётганидан  мамнун эдим.

***

Дунё сарҳадсиз, муҳташам бир оламдир. Буни ҳис эта билмаганларга  ачинаман.

***

Субҳидамда, тонгги салотдан сўнг бошланажак ҳар бир ишингда хайр бордир.

***

Мен Сенга ёққан ва шаксиз ўзимга-да манзур битикларни фақат тонглар бағрида битгандим.

***

Сенинг кўнглингга қоронғулик чўккан кун — менинг осмонимда қуёш ботганди… (далее…)