jump to navigation

Амстердам хотиралари – 22 26 июня, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Кундаликдаги битиклар

маҳзунликБугун ҳар кунгидан барвақт уйғондим. Ҳар қалай тонгда бошлаган ишимда унум бўлганидан кўнглим чоғ бўлди. Чошгоҳга бориб кун исий бошлади, пешин пайти эса чидаб бўлмай қолди. Кейинги уч кун ичида  бизда ҳаво жудаям исиб кетди. Назаримда, Нидерландия осмонида порлаган қуёш мана энди борлигини кўрсатиб қўйгиси келаётгандек эди. Хайрият, икки кундан сўнг  ёзги таътилга чиқамиз, аммо мен бошлаган  қиссамни якунлаш  мақсадида кейинги кунларда дарсга бормай қўйдим. Нафсиламбирини айтганда, шу ёшимда партада ўтириб, яна дарс тайёрлаш, тўғриси, жонга тегди. Лекин дарсдан кечиб, нимадир қоралаш эса — энди бу бошқа нарса. Аслида, ёзажак саҳифаларим қатида мен ардоқлаган муаззам ҳаёт яшайди…

Телефонни автожавоб тизимига  қўймаган эканман, жиринглайвериб, хит қиворди. Гўшакни кўтарсам, дугонам Эптесем экан. Бу Марокашлик жувон оиласида барбарий ва араб тилида,  мен билан эса нидерландча сўзлашади.

У телефонда мен билан саломлашгач:

— Ben je thuis?- дея сўради.

— Ja. Ik heb geеn zin om te leren! — дейман унга.

— Wat goed van je! Нet moet zo zijn, eigenlijk. Je hoeft niet iedere dag te leren! — дея тегишди, кейин куннинг иссиғидан нолиди, сўнг  гапни чўзмай муддаосига кўча қолди.

— Соҳил бўйига бормайликми?

Куннинг иссиғидан бошим ғовлаб турганди, шунингн учун унинг таклифига тезда кўна қолдим. Бир соатдан кейин машинада cоҳилга қараб йўл солдик.

Фақат муслима аёллар  борадиган бу соҳил бугун ҳар галгидан  гавжум эди. Иккимиз сувга шўнғиган кўйи олислаб кетдик. Соҳил бўйига  қайтгач, Эптесем:

— Kijk uit, een kwal! — деди.

Бурилиб қараган чоғ кўзим  пушти  рангли медуза — қандили баҳрга  тушди. У соҳил лабидаги қайроқи тошларга жипс ёпишган кўйида қуёш нурларида яна-да жилоланарди. Назаримда, уни қирғоққа жанубий шамол олиб келганди. Ҳали шамол  ўз йўналишини ўзгартирса, тўлқинлар уни яна денгизга қайтаради.

Ҳар иккимиз ҳадик ичида  ортимизга тисарилдик. Эптесемнинг бирдан юзи тундлашди.

У бир пайтлар менга нохуш бир воқеани айтиб берганди. Унинг айтишича, бу  ғаройиб жонзот ўзидан  электр токи чиқаришини билмаган укаси медузага тегажоғлик қилган. Оқибатда медуза чиқарган электр токидан укаси фалаж бўлиб қолган экан.

Биз нарига кетдик.  У олисларда қолган болалиги, онаси, укаси,  ватани Марокаш  ҳақида тинмай гапирди. Кейин бирдан, гапирадиган гапи тугаган  каби  жимиб қолди. Фурсат ўтмай, ундаги бу дилгирлик менга ҳам кўчди.

Болалигимни қўмсагандим. Ана, кўз ўнгимда болалигим чопиб бораётган кўча бўй-бастини кўрсатди. Мана, мен Ангур бозори ёнида тўхтадим, пича тин олгач, Арабгузарга бурилдим, сўнг Чилламозор орқали Бўдиқгузарга  кириб бордим.  Бирдан энтикиб кетдим. Дарвозамиз ёнида эса отам  ва Акмал акам отнинг жиловини маҳкам тутган кўйи менга қараб туришарди.

Отам  Торғил отга,  мен эсам Қорабайирга чиқдим. Отга қамчи солдим. Биз Нуротадан олислаб кетдик. Тоғ дарасига етганимизда  катта отамга кўзим  тушди. У сурувларни ҳайдаб, биз томонга келаётир эди…

Шеригим   аксирди. Чалғиб кетдим. Эптесем  эса киприкларимдан томиб, ёноғимни  безаётган  шудрингларни  артиш учун  менга рўмолчасини тутиб турарди…

2014 йил, 26 июнь.

__________

Ben je thuis?- Уйдамисан?

Ja. Ik heb geеn zin om te leren! — Ҳа. Дарс қилишга тоқатим қолмади.

Wat goed van je! Нet moet zo zijn, eigenlijk. Je hoeft niet iedere dag te leren! — Яхшику! Аслида ҳам шундай бўлиши керак, ҳар куни дарс қилиш шарт эмас.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: