jump to navigation

Амстердам хотиралари – 22 26 июня, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Кундаликдаги битиклар

маҳзунликБугун ҳар кунгидан барвақт уйғондим. Ҳар қалай тонгда бошлаган ишимда унум бўлганидан кўнглим чоғ бўлди. Чошгоҳга бориб кун исий бошлади, пешин пайти эса чидаб бўлмай қолди. Кейинги уч кун ичида  бизда ҳаво жудаям исиб кетди. Назаримда, Нидерландия осмонида порлаган қуёш мана энди борлигини кўрсатиб қўйгиси келаётгандек эди. Хайрият, икки кундан сўнг  ёзги таътилга чиқамиз, аммо мен бошлаган  қиссамни якунлаш  мақсадида кейинги кунларда дарсга бормай қўйдим. Нафсиламбирини айтганда, шу ёшимда партада ўтириб, яна дарс тайёрлаш, тўғриси, жонга тегди. Лекин дарсдан кечиб, нимадир қоралаш эса — энди бу бошқа нарса. Аслида, ёзажак саҳифаларим қатида мен ардоқлаган муаззам ҳаёт яшайди…

Телефонни автожавоб тизимига  қўймаган эканман, жиринглайвериб, хит қиворди. Гўшакни кўтарсам, дугонам Эптесем экан. Бу Марокашлик жувон оиласида барбарий ва араб тилида,  мен билан эса нидерландча сўзлашади.

У телефонда мен билан саломлашгач:

— Ben je thuis?- дея сўради.

— Ja. Ik heb geеn zin om te leren! — дейман унга.

— Wat goed van je! Нet moet zo zijn, eigenlijk. Je hoeft niet iedere dag te leren! — дея тегишди, кейин куннинг иссиғидан нолиди, сўнг  гапни чўзмай муддаосига кўча қолди. (далее…)