jump to navigation

Амстердам хотиралари — 21 22 июня, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Ривоят

AnnabelКечқурун руҳим билан қолган эдим мен ёлғиз

Ривоят битар чоғим шамол тутқазди ялпиз,

Тебранаётган қалам қолдирарди инжа из,

Шаршарадан  кўзада сув келтирар қирқта қиз.

 

Қирқ  кўзанинг ичида сувга айланади дил,

Оҳиста қадам ташлаб кетар манзил — Сусамбил

Қирқ қизнинг ичида бор эди  бир Самодил,

Киприклари мудом нам, дир–дир титраган шабнам. (далее…)