jump to navigation

Амстердам хотиралари – 20 18 июня, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

тунMен Роббисини унутганлардан қўрқаман.

Ичимда бир нола титрарди, руҳим тинмай қайғурар эди…

— Cустлашма! Сассиз қолма!

Аслида  мен ҳам бир хатокор касман. Шукрки, покиза руҳим ғийбат ва ғурбатга муккасидан кетган муҳитдан мудом мени омон олиб чиқади.

Руҳим  менинг ҳар дам ғафлат уйқусидан мени уйғотиб, ҳушёрликка даъват этади. Ва мен чалажон ҳолатимдан уйғониб, ўрнимдан қалқийман. Гўё  шундан кейин  ўзимни тирик одам ҳис қила бошлайман.

***

Мен Роббисини унутган  ва ҳаддидан ошганлардан қўрқаман!

Саҳифангни булғама ортиқ,

Нағмангни қўй!

Бу бозингар  саҳнасимас,

Ҳар мақомга йўрғаламоқлик,

Жавонмардга хос эмас!

Айтма,

Магар айтар

Бўлсанг,

Сўзингдан қайтма! (далее…)

Амстердам хотиралари — 19 18 июня, 2014

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

бетакрор ашъорБир қўшиқ куйла

Оташзабаржон!

Бир тарона

Бўлсин

Бешакл жамил!

2014 йил 17 июн.