jump to navigation

Амстердам хотиралари — 18 2 июня, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

менинг дунёмМинг азобга дош берар, на чора, магар чиқмас бўлса  жон… На қасдинг бор? Дард жонни қўйиб юбор, бир лаҳза нафас олсин!

***

Уйқуни тарк этган бедорлик,майл-истакни енгган ирода, туйғуларни жиловлаган ақл, тошиб келган дийда селларини ичкари қамаган қиприк, вужуднинг бандисига айланган юрак  барибир  бир кун ўзлигини намоён  этади. Ғалаён кўтаради.

***

Соғинчдан-да қудратлироқ бир туйғу борки, биз уни қўмсаш дея атаймиз.

***

Мен уни аста-аста таний бошладим. Амин бўлганим: унинг каби юзи қора, унинг каби адабсиз зотни ҳали учратмаганим.

***

Йўқотилган вақтни излама!

***

Тошиб келган дийдани ичкарига қамаган киприк ситамгирдир! Бўғизда қўзғолган йиғи талвасасини ичкарига банди қилган жиғилдон эса мустабиддир!

***

Йиғисини яширган кимса иродаси кучли сифатида ўзни кўрсатишга ҳаракат қилади, ҳолбуки у ўзини соб қилаётгани ўша дамда англамайди-да. Йиғлаётган кимсани йиғламанг, дейишдан ўзимни тиядиган бўлганимга кўп бўлган.

***

Елларга совурилган Ўтмишингни ковлама ҳаргиз,йуқса Юракка санчиқ киради. Руҳиятингга киритилган оғриқда ҳам бир ҳикмат бордир! Ҳолбуки ўн саккиз минг оламларнинг волийси Илоҳийси бу Дардни қалбга бежизга нақш этмагандир…

25 май 2014 йил.

 

2014 йил, 25 май.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: