jump to navigation

Амстердам хотиралари — 16 23 мая, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

quran2Кундаликдаги битиклар

Ҳаёт  мафтункор баҳор ва оҳори тўкилган куздан иборат!

Умримиз  кўркли кўклам ва кўримсиз кузакка тўлиқ.

Осмонинг интиҳосизлиги, заминнинг эса чексизлиги, хаёлларнинг сўнгсизлиги ҳамда кўнгилнинг  шиддатли тўлғамалари  Сенинг қўним топмас ва ҳад билмас  орзуларингга ўхшайди.

Сўлим майнинг жозибаси шундаки, у санада бир бор мафтун кўнгилларни излаб келади. Сўнг йил бўйи яна  қайта ва қайта  забтига олмоқ учун соғинтириб кетади. Замин ва осмоннинг  аввал энтикиб, сўнг уҳ тортишининг боиси шундан эмасмикин?

Дилнинг бири нозик ва чунон заиф, бири иродали ва саботли эса-да, барибир  ҳар икки кўнгил ўксиб қоладиган бўлди… Пазмонат шудам баҳор!

Кўкариш ва сўлиш  ибтидоимиз туғилмоқ, интиҳомиз эса ўлим билан  хотима  топажак ҳаётий жўн фалсафани эсга солади. Ажабки, энди мудом баҳор кулиб келадиган,  куз эса ўксиб кетадиганга  ўхшайди. Ё янглиш кетдимми?

Ҳаёт  мафтункор баҳор ва оҳори тўкилган куздан иборат! Умримиз  кўркли кўклам ва кўримсиз кузакка тўлиқ.

Эр кишининг аёлга “…менга турмушга чиқинг, қўлингизни сўрайман” дегани аслида нимани англатади? Ҳолбуки бу мантиқнинг тагида “Турмушимни ўнглаб, бир қўлингиз супурги, бир қўлингиз косов бўлсин, маликам “, деган ақида ётади. Ажабо!

Туннинг маликаси яшноқ ой ва чақноқ юлдуз зулмат қўйнини ёритиб туради. Кун эса қуёш билан чароғон. Ҳаётимиз эса покиза туйғулар билан мазмунлидир.

Муҳаббат шамол ва оташдан  бино бўлган соҳир туйғудир. Эҳтимол шу сабабдан уни на тута оласан, на қуча биласан. Агар иситмаси ошган юракни шамол елпиб совутмас бўлса, у оташда куйиб битади.

Токи биз нафас олишда давом этар эканмиз, қиёмат қадар замин мангу яшажак, осмон эса ҳад билмаc  чексиздир. Биз эса бу икки интиҳосиздик орасида дайдиларга менгзаб қўйилган  юпун фуқаролармиз.

23 май 2014 йил.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: