jump to navigation

Амстердам хотиралари -13 10 мая, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Мактуб«Мактублар» туркумидан

Сукутдан-да фараҳманд воқелик йўқ эди.

Бизда тонг отди, шукур яна қуёш уйғотди. Лаҳза ўтгач ўзимни ёзув столи олдида кўрдим.

Битикларим ичида сароб қалқиётган қиёфангни чизишга ҳеч ботина олмадим, аммо ўз қафасини безовта тепган юрагингни тасвирлашда ўзимда куч топган эдим.

Овозимни эшитаётган бўлсанг, сукутдан-да дилхуш сокинлик йўқ эди. Аммо юрагингнинг асов ва исёнкор эпкинлари сокин сукунат ичига асов тўлқинларни олиб кирганди. Шундан буён Сенинг юрагинг безовта чопади, менинг оёқларим Вақтнинг димоғдор эпкинларига суриниб юради.

Бир кун яна қафасини абгор тепган занжирбанд юрак вужудга раддия берган кун, мени битикларим ичидан изла, унга қадар совуқ денгиз шамолини қўлларингда тут, покиза нафасни пуфакка жойла.

Ҳеч қачон содир бўлмаяжак беҳиштий кусурларни деб сукут ичида ўзимизни оҳиста-аста соб қилмоқдамиз.

…ҳис этаётган бўлсанг…

Зулмат чўккан тун қўйнида офтобни соғинган, бир ҳовуч нур излаётган қорачиқ бунда абгор. Аммо қалб сукут ичида тўхтовсиз нола қилади.

…сезаётгандирсан…

Сукутим сени таҳликага отди, борлиғингда ваҳм қўзғади, чунки сен сезмоқдасан, чунки сен буларни юракдан ўтказмоқдасан; ҳар сонияда мен ўзимни соб қилмоқдаман. Аста-аста ўлдирмоқдаман. Ичимда бир шуъла сўнаётгандек. Абгор Вақтнинг совуқ битимига ўзимни шу тахлит кўндирмоқдаман.

2014 йил, 5 май.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: