jump to navigation

Амстердам хотиралари — 12 10 мая, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

дарёдаКундаликдаги битиклар

Яшамоқни инкор этаман, ёзмоқ учун оламан нафас…

Руҳим мендан олдин юрарди, мен унга соядек эргашар эдим. Аммо йўлнинг якунини кўролмадим ҳеч, унинг адоғини кўрганлар борми?

Афсус фақат хаёлларим ичида ҳур эдим, бунда юрак мустабид вужуднинг ичида бир банди эди.

Агар бокира туйғулар бўлмаганида ҳаёт шаксиз давом этарди, аммо у  жилосиз нақш сингари кўримсиз бўлар эди.

Ўрта ёш инқирози барибир ўлат уруғини сочади. Бокира ҳисларга бу не ёвузлик?

Ҳаёт ўлим қаршисида титрайди, ҳайриятки, кечажак ҳар бир дақиқанг емирилишдан иборат эмас.

Бугун кўзинг шишасида соб бўлаётган саробни кўрдим. Қадаминг эса олисларга силжир эди.

— Умримиз соб бўлаяпти. Оқар сувдан  ҳикмат излайлик,- сенга овоз жўнатдим.

— NEGO! — Сен ҳайқирдинг менга.

— Мен ҳам сендек яшамоқни инкор этаман, фақат ёзмоқ учун оламан нафас!

— NEGO! — дея  ҳайқирдинг яна.

Гулдирос ўтиб кетди, аммо унинг оний акс-садоси қулоқларим остида муаллақ қотди.

Ҳолливуд муҳитининг бузуқ иқлими олис замонларда қолган Римдаги аҳлоқий бузилишни эсга солади. Алҳазар! Бамисли Даббатул-арз, Дажжол ва яъжуж-маъжуж атрофга кўланка ташлаб тургандек.

Бу қиёмат  аломати эмасми?

Шошиб нигоҳимни ғарбга қайирдим. Мағриб осмонида булутлар сокин сузиб юрарди, сўнгра нигоҳимни машриққа бурдим. Шукур, қуёш ҳамон шарқда порларди, унинг нажот нурлари ғарбга жўнатилган сийлов эди.

2014 йил, 4 май.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: