jump to navigation

Амстердам хотиралари — 9 8 марта, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Сўз наққоши ёҳуд “Улуғ санъаткорлар — улуғ ногиронлар…”

ўзингни ўзингУ ижодий жазава, сўнгсизлик жазаваси ичида ўзи билан ўзи ўчашган беомон ўлим манзарасини чизар экан, бир пайтлар ўзи айтган фикрни шу тобда эсга олмагандир эҳтимол… “Улуғ санъаткорлар-улуғ ногиронлар”…    Ўшанда у китоблари орасидан чиқиб келди.

Бу адабиёт чўққисини забт этган адиб Томас Манн эди.

— Ҳар қандай азобнинг чегараси бордир! Жисмоний оғриқнинг оқибати — ҳушни йўқотиш. Қалб азоби эса фалажликка элтади. Аслида бахтсизликнинг чегараси ҳам бир фалажликдир!..

Адабиётнинг жозибаси топиб айтилган фикрнинг инсон тафаккурига етиб боришида. Бу жозиба яна ижод ва илҳомнинг уйғунлигидадир. Агар ижодкорга илҳом ҳамроҳ бўлмас экан, у яратётган асар бежило ва алмойи-жалмойи нақш каби таассурот қолдиради…  Ва яна лаёқат ва истеъдод ижодкорнинг содиқ дастёрларидир.  Ижодкордаги лаёқат ва истеъдод унинг ижодини камол топтиради.

Олмони Томас Манн айнан ана шундай иқтидор соҳиби эди. У сўзларни маржон сингари тизиб, улардан дурдона ва инжа ҳолатлар ясай олган сўз наққоши эди. Унинг битикларидаги Томасона инкишоф, Томасона маҳорат ўқувчини  мафтун этади. У нафақат  Олмон адабиётида, балки  бутун жаҳон адабиётида ўз ўрнига эга бўлган иқтидор соҳиби, сўзлар наққоши эди.

Унгагина хос лаёқат ва истеъдод,  унгагина тегишли ишкишоф ва маҳорат яратган дурдона асарларида шундоқ бўй-бастини кўрсатиб туради. Сўз наққоши айни сўзлар орқали адабиётнинг беҳудуд сарҳадларини забт этар экан, мўъжизабахш адабиётнинг жозибали санъат турларидан эканини тасдиқ этади ва фалсафий қарашлари билан ўқувчини мушоҳаданинг беқиёс оламига улоқтиради.  Шунда  сўзлар мусиқа каби  кўнгилни мафтун этади. Ва биз битиклар ичида оқамиз. Битикларда (хусусан  «Доктор Фаустус»да) чиндан етук инсон ғоясининг талқин этилиши бизни ҳайратга солади. Адабиётни санъат даражасида тушуниб, уни юксакларга кўтарган бу даҳо ёзувчи ўзи билан ўзи ўчашган беомон ўлим шарпасининг ҳиди анқиётган муҳит манзарасини чизади…

 

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: