jump to navigation

Амстердам хотиралари — 10 8 марта, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

Мактублар туркумидан

тунОтамга…

Донишмандим Отам, Сиз Қиблагоҳимсиз!

Сиз авлодларини  мудом тўғри йўлга етаклаган сарбонсиз! Биз Сизга шаксиз бўйсунган ва сўзсиз эргашган карвонмиз…

Отамнинг ўгитлари:

— Одамлардан бир поғона пастда тур, бир поғона пастда юр!  Оллоҳ кўкка сапчиганларни суймайди.

***

Онамга…

Дуогўйим офтобимсиз!

Бундан йигирма йил илгари мени Андижонга кузатаётиб лабларингиз пичирлаганди:

“Ватанда — Ватансиз! “

Ё, Роббим!

Сустлашдим,

Сассиз қолдим!

Қизларингиз ичида фақат мен олисга  узатилганим учун буни айтганмидингиз?!

Ажабо! Наҳот йигирма йил илгари Ватандан айро тушишимни билган эдингиз?!

Онамнинг нолалари:

— Шало, Шало! Шаҳложон! Кетмагил, қол! Қол, болам… Мен сенсиз ўлам!

— Тиловли болам жиловли, Сенсиз куним қировли…

***

Лутфан Сизга…

Ажойибсиз!

“Кўзингизда яна офтоб чарақлабди, демак ёзувингиз юришибди», дейсиз.

Наҳотки, мени Мендан кўра яхши биларсиз?!

Хусусан яна Сизга:

Акобирсиз!  Йўқ! Сиз ҳамон  аҳрорсиз! Айтганларимга барибир амал қиларсиз!

Чунки Сиз… Чунки Сиз  ҚАЛБдан қувилишдан қўрқасиз!

***

Замон чиркин деди, ишонмади у. Замонни ўзлари булғашган эди.

Бодиёни руми аралашган сўз, деди, сўзи тош тешгач.

Магар Юрак куймас, сўз тилдан чиқмас. Магар  тош ёрмас, сўзинг —  сўз эмас!

***

Агар…

Агар, ёмғир бўлганимда мен беозор ёғар эдим.

Агар, шамол бўлганимда ўз осмонимда озод эсар эдим…

Haarlem-Schalwijk. 2014 йил, 6 март.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: