jump to navigation

Амстердам хотиралари — 8 12 февраля, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

дарёТўлқинсиз соҳилни кўрганмисан?!

Туйғулар маъсумдир, мастурадир. Аммо менинг муслималигим бу ҳисларни ўраб қўяди…

Сен сийнаи соҳилсан, мен эса тўлқин… Сен кутаверасан, мен қайтавераман… Тўлқинсиз соҳилни кўрганмисан ҳеч?

Орамизда ҳеч қанча фарқ йўқ: сен савдойисан, мен телба… Фақат бу сифатларни сенинг мардона ҳайбатинг, менинг муслималик шаъним  муттасил яшириб туради. Сендаги мардона ҳислат, мендаги  муслималик шаън ўртадаги бегуноқ ишқни ҳалокат ёқасига суриб боради… Кунлар шу тақлид ўтади… Унутмаки, тун  ўртасида ҳаргиз қуёш  кўринмас,  кун ўртасига  эса қороғулик чўкмас… Шунинг учун ҳаддини билган тун вақти етгач,  ўрнини кунга бўшатиб беради. Сен ҳаддингдан ошма, мен эса ўз ўрнимни билиб юрай… Ҳаддидан ошганлар  танқайган бурнини  ерларга ишқаланган ҳолида кўради. Шунда улар оғриқ азобида титранадилар. Сен зинҳор ҳаддингдан ошма, мен эса ўз ўрнимни билиб ўтирай…

Тунлар, кунлар бир маромда ўтади, аммо ортда  хотира қолади. Агар хотира бўлмаса, биз ҳам ҳеч ким эмасмиз.

Мен  қачонлардир Тугалланмас бир қўшиқ битаман. Сен шу кунни интиқ кутасан. Битилган кун сен бошингни деворга тираб тинглайсан, ҳолбуки бу қўшиқ Мен ва Сен ҳақда эканини биласан… Осмонларинг хаёлот булутларига  тўлиб кетади… Бу бизнинг ҳақиқатимиз бўлади… Зотан оралиқлаги туйғулар  маъсумдир, мастурадир…

Бир шарпа кўринаётгандек… Аслида Сен аҳрорсан, аммо баъзан акобирлигинг бу ҳалим ҳислатингга кўланка ташлаб қўяди…

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: