jump to navigation

Амстердам хотиралари — 8 12 февраля, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

дарёТўлқинсиз соҳилни кўрганмисан?!

Туйғулар маъсумдир, мастурадир. Аммо менинг муслималигим бу ҳисларни ўраб қўяди…

Сен сийнаи соҳилсан, мен эса тўлқин… Сен кутаверасан, мен қайтавераман… Тўлқинсиз соҳилни кўрганмисан ҳеч?

Орамизда ҳеч қанча фарқ йўқ: сен савдойисан, мен телба… Фақат бу сифатларни сенинг мардона ҳайбатинг, менинг муслималик шаъним  муттасил яшириб туради. Сендаги мардона ҳислат, мендаги  муслималик шаън ўртадаги бегуноқ ишқни ҳалокат ёқасига суриб боради… Кунлар шу тақлид ўтади… Унутмаки, тун  ўртасида ҳаргиз қуёш  кўринмас,  кун ўртасига  эса қороғулик чўкмас… Шунинг учун ҳаддини билган тун вақти етгач,  ўрнини кунга бўшатиб беради. Сен ҳаддингдан ошма, мен эса ўз ўрнимни билиб юрай… Ҳаддидан ошганлар  танқайган бурнини  ерларга ишқаланган ҳолида кўради. Шунда улар оғриқ азобида титранадилар. Сен зинҳор ҳаддингдан ошма, мен эса ўз ўрнимни билиб ўтирай… (далее…)