jump to navigation

Амстердам хотиралари — 6 4 февраля, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

МистикаУ елка қисиб ўтган оддий заҳматкаш аёл, ҳам муштипар она эди.Олис замонларда қолган зулмат-қоронғулик ва толеида порлаётган ойдинликдан ҳикмат излаган эди. Ҳорижда ўз тириклик қисматининг ёрти бўлагини яшашда давом этаркан, ҳар қандай руҳий ҳам ҳаётий таназзулга тайёр турмоқ лозимлигини   балоғат ёшига етган фарзандига ўқтириб деган  эди…

-Ҳаёт! Бу ҳақиқат! Аслида  бизга берилган нодир ҳикмат, ноёб асардир. Сенинг ҳаётинг Сендан болашанажак…Кечанг-бу сенинг ўтмишинг..Бугунинг-бу сенинг бутун борлиғинг. Ўтмишинг ва бугунинг келажакгингга мустаҳкам пойдевор бўлади.Эртанг эса келажагингдир.Тарозининг бир палласида ўтмишинг, бир палласида бугунинг турсин.

Унутмаки, нени эксанг шуни ўрасан.

Ўзингга умр шерик танлашда, зинҳор адашма!

Зеро, умр йўлдошинг сенинг авлодингни аввал қорнида ташийди, сўнг измида ташийди…

Ва унинг ҳилқида, ҳамда тийнатида не қусур, не унсур, не фазилат, не ҳикмат бўлса бу авлодингга қусурсиз кўчади.

Ҳамма етти ўлчаб бир кесса, сен етмиш ўлчаб, сўнг кес!

Насл ташиш ташвиши на фақат одамзодга хос, ҳатто гуллар ҳам бу ташвишга эш.

Сенинг ҳаётинг Сендан бошланади.

Ва яна аслинг ва наслингни зинҳор унутма!

Эътиқодинг, интизоминг, тарбиянг сени ҳаёт бўсағасида тўғри йўлга етакловчи  муҳим омилдир…

Ҳар нарсада ҳад бил!

Ва зинҳор ҳаддингдан ошма!

Зеро бурни танқайганларни  Қудрат Соҳиби ерга қандай ишқалаб қўйишни билгувчи Зотдир.

Камтарин ва бағри кенг  бир муслим бўлгин-ки, баайни мўминлигинг ҳилқингни ва ҳулқингни зийнатласин.

Эътиқодингга мудом содиқ қол. Айнан ўша эътиқодинг тийнатинг ва сувратингда намоён бўлсин!

Муштипар онанинг на замонлардан буён ҳеч тарқамас туманли кунлари ортга чекилиб, унинг толеида қуёш чарақлаб турар эди.

Она узун замонлардан буён тўнғич ўғлидан бир саволни кўпдан кутганди. Ўша кун эса айнан ўша қуёшли кунда содир бўлганди.

— Укаларимга Исломий исм берганингиз мени суюнтиради…аммо айнан менга бир мусулмонча исм қўймаганингиз мудом ўйлантиради.- деди ўғил онасига.

— Кўпдан бу саволни сендан кутаётгандим. Сенга исм танлашда отанг иккимиз хато кетгандик: узун хаёлларга берилган эдик. Кейин хатомизни англаган эдик: шунинг учун тийнатингга зўр берган эдик, болалигингдан сенинг ҳулқингни  мусулмонча  кийинтиргандик.

-Бунинг учун Оллоҳга шукур айтаман,-деди ўғил онасига.

У онасига  “сизга ва отамга раҳмат айтаман” демади, “Оллоҳга шукур айтаман” деди.Шунда муштипар она англадики, агар Қудрат Соҳиби аёлнинг қалбига чўғ солмаганида, ўғлининг хулқини  мусулмонча кийинтирмаган бўларди… Шунинг учун у ҳам ўғлига қарата деди:

-Мен ҳам Оллоҳга шукур айтаман, зотан сен Оллоҳга исминг биланмас, юрагинг билан яқинлашяпсан. Ўшанда биз-отанг иккимиз узун хаёлларга берилиб, хато кетгандик. Бугундан бошлаб сенинг исминг Муҳаммад-Аҳмад!

                                     ***

Тун ичида кўринган Кўзгудан уяламан…

Парда тортаман…

Оппоқ ҳислар эса оқ ҳарир либосга ўраб қўйилажак.

Етти пушт-муқаддас шажарани  эсга оламан. Зотан бунда Буюк Ҳикмат ёлқинланажак.

Фарзанд

Невара

Чевара

Эвара

Панневара

Овора

Бегона.

Бу-азал ва абад қўшиғи, ҳаёт ҳикмати. Тугалланмас қўшиқ, завол топмас куй…

Ким Отанинг қонидан, ким Онанинг жонидан бино бўлмаган, ахир?!

Фақат ташвиш бўйнингга осилади,  кўринмас қўллари билан ўрайди. Аритиб бўлмайди. Юракдан қон эмас зардоб оқади, шеър томади тилдан Кўҳна Дардини айта.

Мени қўйиб туринг, мен бир нодон, заиф бандаман… Жоним қилдан ингичка, қалбим ғорат-вужуд эса ҳарорат: заиф ҳолда келдим, ожиз ҳолда кетаман…

Тилагим-Сиз Муҳаммадия маёғига юз буринг. Зулмат чўккан тун қўйнида Машъала Нур бўлинг. Ва солиҳлар ичида жумлайи Ҳур бўлинг…

Эверест чўққисига олиб чиқинг.

Бобил осма боғларидан  сўзланг афсона…

Искандария ер ости йўлларига бошланг…

салқин саҳарларда дунё ҳикматидан дурдона асар сўзланг.

Виктория шаршарасидан  ҳовучлаб зилол сув ичинг…

Завқу зилол, шавқу ҳилол томсин  Шеърнинг лабидан…

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: