jump to navigation

Амстердам хотиралари — 7 4 февраля, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

маҳзунликБошин деворга тираб, кўз жола қилар бўлди…

Сен нечун кўнгил бойладинг? Кетсам изимдан пойладинг…

Мен нега қўрқиб кетдим?!

Далли-девона ишқ,

савдойи  севги,

телба муҳаббат,

буёндаги ҳолим наҳотки  шу савдойи, ситамгир севгининг ҳукмига термулиб қолса?!..

Сенга қойил қолдим. «Севсам ўлдирурлар, севмасам ўлам», дейсан. (далее…)

Амстердам хотиралари — 6 4 февраля, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

МистикаУ елка қисиб ўтган оддий заҳматкаш аёл, ҳам муштипар она эди.Олис замонларда қолган зулмат-қоронғулик ва толеида порлаётган ойдинликдан ҳикмат излаган эди. Ҳорижда ўз тириклик қисматининг ёрти бўлагини яшашда давом этаркан, ҳар қандай руҳий ҳам ҳаётий таназзулга тайёр турмоқ лозимлигини   балоғат ёшига етган фарзандига ўқтириб деган  эди…

-Ҳаёт! Бу ҳақиқат! Аслида  бизга берилган нодир ҳикмат, ноёб асардир. Сенинг ҳаётинг Сендан болашанажак…Кечанг-бу сенинг ўтмишинг..Бугунинг-бу сенинг бутун борлиғинг. Ўтмишинг ва бугунинг келажакгингга мустаҳкам пойдевор бўлади.Эртанг эса келажагингдир.Тарозининг бир палласида ўтмишинг, бир палласида бугунинг турсин. (далее…)