jump to navigation

Амстердам хотиралари 1 января, 2014

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

5.

Энг сара асарларини у Парижда битган эди…- дедингиз Сиз. Сўнг ўрнингиздан туриб, қўлингизни оби ҳаёт оқимига соласиз ва кафтингиз тўла сув билан юзингизни ювасиз…Атрофга боқасиз  ва сўлим май ҳавосидан  тўйиб симирасиз…Шу тоб ўйноқи, бир завқу зилол-шавқу  шамол етиб келди ва пешонангизга оқиб тушган  ўсик  сочларингизга ўчашиб, уларни тўзғитди.

Қарасам кўнглингиз чоғ, шоён бир кайфиятдасиз…

-Бу дейман, сиз томонларда сартарош дегани анқонинг уруғими?!

Сиз менга таажжубланиб қарайсиз…

-Сартарош борку-я,- инглиз тилида гапирасиз.Сўнг соқолингизни силаб,-шу десангиз Тургеневга жуда ўхшагим келади… Унга ўхшай деб, соқолниям, сочниям ўстиряпмиз…

Мен овоз чиқармай  куламан.

-Яшириб нима, шу ҳолингизда жуда Тургеневга ўхшаб кетдингиз- да!

-Ростданми? Ундай… суюнтирманг кишини…

-Беҳазил.

— Қани?! Ошинг ҳалол бўлса кўчада е, деган экан, -дея қўлингизни скамейка четида турган  сумкамга олиб бордингиз, кейин менга қараб,-хонимлар ойнаксиз юрмайди,дейишади, дея сумкам ичидан кузгуни олиб тикилдингиз. Сўнг хохолаб кулдингиз…

— Ростдан Сиз айтган гапга жуда  ишонгим келаяпти,-дейсиз cоқолингизни силаб-аммо жаноб  Тургеневга шляпа билан  плаш етишмай турипти-да…

Отам ҳар йили ёз фаслида соғлигини тиклаш учун  Қримга дам олгани борар эди.  У ўша кезлар  Қримда  жуда урф бўлган қора палаш олиб қайтганди. Бу плашни “макентош” деб аташарди. Ўша плаш бирдан  эсимга тушса. Онам акамга, плаш отангга тор келиб қолди, сен кий ўлим деса, акам “ ҳе, қайдаги гапларди айтасиз, у палаш-старамодный плаш  онагинам,деб”,  назарига илмаганди. Лекин  онам ҳамон уни отамнинг шкафида сақларди. Негадир шу эсимга тушиб:

-Топдим.- дедим мен. –Ҳув-в,биргаликда ўша отам замонида кийилган бир палаш бор, онамга айтсам, уни Ҳолландистонга жўнатади.

-Унда- дейсиз ҳозиржавоблик билан. -Битта ўша отам  замонида кийилган шляпа ҳам   қўшиб жўнатсалар…

-Гап йўқ,- дейман мен.

Сиз эса шу атрофда турган бир ингичка ва текис таёқни қўлга олиб, уни ерга нуқиб:

— Бу жаноб Тургеневнинг  киборлар жамиятида урф бўлган муборак ҳасса-таёқлари бўла қолсин,- дейсиз.

Мен эса:

— Ажойиб ҳасса-таёқ, “макентош”плаш, отам замонида кийилган шляпа. Мана тайёр  ўсиқ соч-соқолли жаноб Тургеневнинг нақ ўзлари бўлдингиз-қолдингиз.-дейман.

Йўқ.- дейсиз.- Жаноб Тургеневга яна нимадир етишмаётгандай.

-Топдим!-Дедим мен шошилиб.

-Нима экан?

-Трубка…

-Қойил-е..

Мен ерга чўкка тушиб ўтирдим,  кейин ҳеч ким эшитмасин учун бармоқларимни лабимга олиб бориб кулдим.

-Тинчликми?-Сиз ҳам   менинг ёнимга чўкдингиз…

Мен эса ҳамон оғзимни ёпган кўйимда куламан.

-Тинчликми? Ҳа бундай нималигини айтсангиз-у, менам сизга ўхшаб ичимда эмас, ташимда хандон  отиб кулсам.

-Айтаверайми?

-Айтинг.

-Шу бир яқин дугонам бор, Тошкентда.

— Хўш, хўш?

— У бу ерга “асотирлар” жўнатиб туради. Улар ичида чақалоқнинг ишлатилмаган  сумаги ҳам бор. Ўшани қора бўёққа бўяб, лабингизга қўндириб олсангиз, жаноб Иван Сергеевич Тургеневнинг мукаммал сувратига айланасиз-қўясиз.

-Во -хо –хо-хо. Во –хо-хо-хо….-Яйраб куласиз…

 

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: