jump to navigation

Амстердам хотиралари Декабрь 28, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

»Мактублар » туркумидан

Тургенев ва Веардо3.

Бу  баайни 1843 йилнинг 14 октябри эди. Осмонда йилт этган чўғ кўринмайдиган рутубатли тун эди…

Вужудни жунжиктирадиган Петербург осмонидаги кечки кузак туманлари Парижнинг  ҳаминқадар мўътадил иқлимидан кескин фарқ қилар эди. Кечки салқинда жунжиккан  Полина рафиқи Луига бақамти сурилиб ўтирди…

Туннинг иккинчи ярмида Луи Виардо рафиқаси Полина билан Петербургга кириб келди…

Извош “Тройка“нинг жиловини тортди, бу турткини англаган отлар юрмоқдан тўхтади.

Александр театрининг шундоқ рўпарасида жойлашган ҳашаматли уйларнинг бирида Виардолар қўноқ бўлишди… Қисқа танаффусдан кейин   Полина Алексанр театрида махсус концертини намойиш этди. Рус аслзодаларидан ташкил топган киборлар жамияти театр томон оқиб кела бошлади. Деразаларига  барқут падалар тортилиб, деворларига зарҳал юритилган Александр театри шамлар ёғдусида бағоят чароғон эди. Иван илк бор Полина Виардони шу масканда учратди, шу масканда унинг сеҳрли қўшиғига ошуфта бўлди, шу масканда соҳибжамол дилдорнинг мафтунига айланди у. У деярли  ҳар куни   концертга кирар, танаффус чоғида эса Полинанинг эътиборини қозонишга ҳаракат қиларди…

Йигирма уч ёшли навниҳол, ниҳоятда жозибали ва мафтункор овоз соҳибаси бўлган Полина Виардонинг суврати  Петербург рўзномаларининг бош саҳифасидан ўрин олди. Ўшанда  Тургенев  Иван Сегеевич энди  йигирма беш ёшни қаршилаган навқирон йигит эди…

Ниҳоят Иван Виардолар оиласига яқинлашди. У Полинага  рус тилини ўргатишда беминнат кўмаклашди. Ана энди Полинанинг репертуари рус тилидаги янги қўшиқ билан бойиди…

Ниҳоят Петербугдаги гастрол ниҳоясига етди.  Виардолар Парижга йўл олишди. Аммо бутун бошли Петербург эса Полинасиз ҳувиллаб етим  қолганди.

Тургенев биринчи мактубидаёқ  Полинага бўлган покиза  ҳисларини яширмади.

Ҳолбуки яширмоқдан унга не фойда бор эди?!

-Орадан бир йил ўтгач, Полина яна Петербургга концерт бериш учун ташриф буюради… Аммо бу гал  гострол тугагач, Полина  Парижга қайтар экан, у чинакамига бир ошуфта дилнинг ўзига мафтун бўлган юрагини ўзи билан олиб қайтаёганини англамасди…-дедингиз Сиз. Сўнг секин ўрнингиздан турдингиз-да,  менга юзланган кўйингизда жимиб қолдингиз.

-Ниҳоят Тургенев  ишлаб турган вазифасидан ўз ҳоҳиши билан  истеъфога чиқиб, зудлик билан  Парижга йўл олади.-дедим мен муқояса қилиб…

-Шундай –дейсиз Сиз.

-“  Туйғулар оламида фақат биргина қонун-ўзинг учун севимли одамга бахт ато этмоқ қонуни  ҳукмрондир.  Севги! Сен бизни  бу дунёдаги қандай телбаликлардан завқланишга мажбур этасан-а?!“-Биласизми, буни ким айтган?- Савол берасиз, аммо мендан жавоб кутмай ўзингиз жавоб қайтарасиз.-Стендаль  буларни  айтар экан, муҳаббатнинг  кўнгилларда ўчмас чўғ эканига амин бўлган ҳолида баралла  ҳайқириб айтаган…эди…

Орага жимлик чўқди…

Бу гал ҳар иккимиз ўз хаёлимиз билан банд эдик…

Юрак ҳеч қачон алдамайди.

Севгига эса буйруқ кор қилмайди.

Ва юрак  вужудга бўйсунмайди.

Кўнгилда кечган ва кечажак ҳислар тилга кўчади.

Кўнгил тўлғамалари қоғозда нақш бўлади.

Тўлган юракдан эса бода чаккилаб тома бошлайди.

Реклама

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: