jump to navigation

Мистик парадокс Декабрь 27, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
trackback

 

КетмоқдаманИсёнкор шамолда мистик талваса,

Кўнгилга ўрлайди унинг қутқуси,

Тўзонлар солади дилга вас-васа,

Оромини йўқотган бедор ўтгуси…

Шамолнинг қутқуси менга ҳам кўчди,

Ногаҳон тортқилаб кетдим соямни,

Сарпойчан кетяпман, ҳушларим учди,

Соям эса тортқилаб борарди мени…

Қўлларим ушлаган маҳкам чолғуни,

Олисда бонг урар “Биг Бен“ соати,

Кипригим соғади кўздан оғуни,

Қаҳ-қаҳада мистик парадокс узлати…

Бу гал бонг уради Амстердам миллари,

Кўчкиларнинг ҳориб қолар ўйлари,

Чорлагай энг “Чуқур денгиз вентиллари”

Чолғудан таралар Амстердам  куйлари…

Сийнаси кесилган ғариб тул каби,

Денгиз тўлқинлари ёпирилар менга,

Учмоққа қанотим қайрилган-билакс,

Қачон қутқарасан мистик парадокс?!..

Кўнгил ивиб қолди, куй эса толди,

Амстердам ўйлари забтига олди.

Булутлар ичига беркинма, Қуёш,

Нажоткор нурларинг қаерда қолди?

 

2013 йил, 24 декабрь.

Биг Бен соати –унут бўлган қадимий етти мўъжизанинг бири.

Чуқур денгиз вентиллари – дунёнинг етти сув ости мўъжизаларидан бири.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: