jump to navigation

Амстердам хотиралари Декабрь 27, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

қалам ва қоғоз...(Мактублар туркумидан)

Бу қай тобистон фасл?! Ё ҳу! Бу бир жазира фасл!
Руҳимда бир жазира фасл ўз ҳукмини ўтказди ва ғулу вужудимга гулхан оловини ёқди. Юзимни атрофимда “ҳур-ҳур” эсаётган шамолларга бураман. Муздек ҳовур оташ азобида қолган юзимни силаб ўтади.Шамоллар иситмаси ошган вужудимни совутади.
Мен ҳам Шамол бўлганимда ташвишларни доғда қолдириб, ўз осмонимда озод эсардим.

Ажабо, уфқнинг равоғида шафақ ханда қилади. Оққуш эса кўкка қараб юксалади…Мен эса ўтирган жойимдан оғириниб қўзғоламан. Янаям аниқроғи, энди туғилиб кўз очган туйғуларимни яна ўша жойга кўмиб, турмоққа шайланаман. Бундан аввал эса ўзни авайлаб олиб қўяман. Шунда аллақандай майда-чуйда турмуш тарзига жўнгина шўнғиб кетаётганимдан сиқилмайман. Шу тариқа инсоннинг қадр-қимматини пастга урадиган, ғурбатга муккасидан кетган муҳитнинг қурбонига айланишдан омон қоламан. Бунда олий ҳурликларга элтувчи ҳислар ва туйғулар аллақандай рутубат ичра қолиб кетмагай. Қўлингдан юксак ва олижаноб ишлар келишини биласан-у, лекин чорасизсан. Бу юксак вазифаларни бажаришга имкон берадиган ички қудрат ва маънавий қувват сени омон қўйсинми энди…

… ва бу махфий қолмасин, мудом эсингизда бўлсин:оппоқ қоғоз узра югураётган қаламимга энди бошқа ўчашманг… Аслим маълум-заифаман, зотан бу важдан манглайимга сўрамадим, танглайимга сўрамадим: аммо қалбимга шуълайи моҳтоб, бир нури офтоб тиландим… Жилвасидан ишваси ўзган, меҳридан макри зиёда, қаҳридан сеҳри кўп афсунгар, бозунгарларга… мени менгзаманг…

Қаламимга ўчашманг…

Нафасим қирқмоқчимисиз?

Мени ўлдирмоқчимисиз?

Жаллодим бўлмоқчимисиз?

Саҳифаларни кўчириб оласиз. Сўнг ҳолироқ жой топиб ўқийсиз, ўқийсиз…Битикларим ичига шўнғийсиз. Пичирлайсиз :

“ Манзур тутасиз“.

Аммо овозингиз менга етиб келмайди.

Қалб қозонида қайнаган азоб-бу тотли азоб.Сизни етиштириб, улғайтирган қай куч эди? Исми нима эди? Исмини айтиб берайими?! Исми унинг Буюк Изтироб… Муҳаббат – буюк изтироб. Бу муаззам, азалий, ҳам асрий бир азоб. Аммо чунон тотли бир азоб…

Билмаман, йўғимда бетоқат бўласиз, мени кутасиз. Мени кўриб эшитсин дея, армон қўшиғини бунча айтасиз? Ўзи армонли энди бу дунё, шундоғам, нега армон куйин чаласиз мудом?..

Nederland. Vijhuizen. 2013 йил, 30 ноябрь.

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: