jump to navigation

АМСТЕРДАМ ХОТИРАЛАРИ Декабрь 27, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

АМСТЕРДАМ ХОТИРАЛАРИ

“ Мактублар“ туркумидан

2.маҳзунлик

Ҳолбуки… Ҳолбуки мен Сизнинг ҳаётингизда яшаяпман.
Бундан тона оласизми?

Зотан… Зотан, Сиз менинг ҳаётимда мавжудсиз.Шу мавжудликлар ичида биз бормиз, демак бедормиз…

Эшитяпсизми?!

Қобус эди-бу бир туш эди. Тушимда Сиз менга инглиз тилида гапирдингиз.
Мен эса:
-Бу ажнабий тилни қўйиб туринг,шундоғам ёт тиллар ичида сарсонлигим етар,шарқона бўлсин!-дедим.
Сиз яйраб кулдингиз.
-Яъни?!
-Яъни “ Жамбил обкевоссими ока?! Райҳон обкевоссими ока?!“ қабилида латифадан бўлсаям киприк қоқмай эшитардим.
-Шундай деб хурсанд қилиб туринг. Мен Сизни нуқул жиддийсиз, деб ўйлаган эканман. Бор экансизу!-дейсиз.
Мен мийиғимда жилмайиб:
-Ҳа энди гап йўғида буям бир гапда,-дейман.
-Буни ўзбекона гап десак бўлади.
— Эътироф учун, ташаккурам!-дедим.
-Мамнунам! – дейсиз.-Айтганча, анчадан буён сўрайман, дейман қулай фурсат тополмай доғдаман. Сиз мабода тожикмасмисиз?!
-Ғирт ўзбекман, лекин тожиклар ичида ўсганман.
-А-ҳа…

Биз бироз юриб анҳор бўйига етиб келдик… Пешонамизда эса қуёш чарақлаб турарди. Сўлим май ҳавоси эса бирйўла тароватини сочиб, бизга шабадалар узатади…Ва бу менинг томирларим ичига тириклик қисмати бўлиб қуйилади…
Шунда ичимда аллақандай асов тўлқинлар жўш ураётгани ҳис эта бошлайман…аммо томирларим ичра кезиниб юрган бу бедорликдан мен малолланмайман. Чунки сиртимдаги сокинлигим қаъримда қўзғалажак телба тўлқинни муттасил янчиб туради. Шу сабаб руҳиятимда кечган ва кезажак ҳодисалар юзимда асло акс этмагай.Ҳолбуки сукут ичида мудом безовтаман, мудом бедорман…
Англаяпсизми?!
Сукутим ичида эса шамоллар рақс тушади. Осмон қасирға чақади. Довул кўтарилиб, ёмғир шаррос қуяди. Тўлиб турган осмон йиғлаб, алқисса, хуморидан чиқади. Сўнг яна атрофимда сукунат ҳукм суради… Ажабо,боя борлиққа изини ташлаб кетган камалак капалакка дўнади. Япроқлар гулдан сирға тақади. Ёқут гулнинг зумрад банди шаббодага жўр бўлиб, гўё майин куй чалади…Қуёш борлиққа зубаржат, зарини улашади… ва мен асрларга менгзаса арзигулик Вақт ва Маконда эркин ва озод, айни пайтда сокин ҳам бафуржа тин ола бошлайман…
Менга бир-бирини такрорловчи йиллар, кунлар, лаҳзаларнинг,алалахусус, сонияларнинг кераги йўқ!
Менга илҳом бағишловчи беғубор субҳидам, муаттар гулнинг япроғида дир-дир титровчи шамнам, кўкда мудом солланиб турувчи-толмас Шамс, ҳам Қамар даркор. Илло то рўзи маҳшар Қуёш ўқидан чиқиб кетмас, бежо чатнамас, Ой ғойиб кетмас…Мен эса шу такрорланмас лаҳзаларда эркин тин олиб, озод яшамоқни истайман. Истагим шу экан, нечун шундай яшамай. Рўзғоримдан малолланмайман… тутимимдан нолимайман… демак Ҳаётни севаман ва дилимда Сиз тутган ва тутажак севги билан мудом яшамоқни истайман.
Мендаги Сиз – Cиз олижанобсиз. Сиз ҳам меҳрибон, ҳам Акобирсиз!
Мендаги Сиз-Сиз бутун ўрмон салтанатига ўкириклари билан чангал солган баҳайбат шер эмас, Мендаги Сиз теран сокинлиги билан бутун салтанатни забт этган асл бабир-мукамммал Бобир Сиз!
Мендаги Сиз-Сиз зотан бошқасиз! Сиз-Олижанобсиз! Акобирсиз!
Бу сокин салтанатда Мен ва Сиз бормиз! Шунинг ўзи бахт эмас-ми?
Бунинг ўзи етмасми?!!!
Биз мажнунтол тагидаги скамейкага чўкдик… Ажабо… толи мажнун шокила-шокила, сумбул сочларини сўлим майнинг қошида сархуш тарайди.
Нигоҳлар-чи?! Улар сув ичидан нилуфарлар теради. Сиз сувга эндингиз, cўнг нилуфарларни териб менга узатдингиз.
-Тургенев Полина Виардога худди шундай гуллар туганди,-завқингиз тошиб гапирдингиз.
-Янаям аниқроғи анвойи атиргулларни тортиқ қилганди.- дейман мен.
-Топдингиз!
Муҳаббат-бу сабр ва матонатни талаб этади. Ошиқларни тотли азоблари билан обдон сийлайди, улғайтиради. Инсон ишқ ўтида беомон тобланади. Унинг жазира фасли юрак ва жигарни хун қилади.
-Тургенев жозибали Париж кўчаларида дайдиб, Полина Виардонинг жамолини қумсаб муҳаббат куйини чалган чоғ, бу ҳолдан бехабар Виардо ҳаёт қўшиғини киборлар жамиятига тақдим этаётганди.-дейсиз.
Мен жилмайиб Сизга қарайман.
У-дедим мен.- Алалаоқибат Полинанинг кўнглига йўл топади.
Икки кафтингиз чақин чиқди. Бу қарсак мени хушёр торттирмоқ учун чалинганини кейинроқ англаган эдим.
Завқингиз тошиб гапирдингиз:
-Тургенев, у ошиқу беқарорга айланган эди. Полинанинг берган ҳар бир концертига боришни канда қилмайди. У “касалланган”ди, у Полинани cевиб қолганди. Полина Виардо эса бунга йўл қўйганди. Тургенев Петербугга қайтади, аммо юрагини Парижга ташлаб қайтади.- дейсиз Сиз! Ўнг қўлингизни чап кўкрагингизга олиб бориб. Сўнг гўё юрагингизни қинидан суғириб олдингз-да, уни менга хаёлан узатдингиз.
Мен эса бармоқларимни лабимга олиб бориб, секин кулдим.
Полинасиз сарҳадсиз Петербург танҳоликдан ҳувиллаб қолганди. Шу кунларда Полина Петербургда гостролда бўлиб, яна Фарангистонга қайтганди. Петербург оша ёйилган танҳолик “ўлат”и Тургеневнинг зимистон кўнгилига кўчганди. Ёрнинг жамоли, айрилиқ, қўмсаш… У том маънода касалланганди… уни қўлига қалам олиб мактуб битишга ундаган куч кўнгил тўлғамаларидан яралган Изтироб эди. Бу-Буюк Изтироб эди. У биринчи мактубидаёқ Полинага бўлган муҳаббатини яширмади. Ҳолбуки яширмоқдан не фойда бор эди унга?!
Юрак ҳеч қачон алдамайди.
Севгига эса буйруқ кор қилмайди.
Ва юрак вужудга бўйсунмайди.
Кўнгилда кечган ва кечажак ҳислар тилга кўчади.
Кўнгил тўлғамалари қоғозда нақш бўлади.
Тўлган юракдан эса қон чаккилаб тома бошлайди.
(Дамоми бор)

Реклама

Комментарии»

No comments yet — be the first.

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: