jump to navigation

Фақат сен йиғлама (роман, давоми) 14 июля, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Монгол 17. Маҳшари Гурганжда ёнур 

Улар ердан унган, яна тупроққа қайтмоқ учун бесаранжом ҳозирлик кўради ва бу кишида хазин кайфият уйғотади. Кузнинг иши бу. Дарахт шохларида илиниб турган баргларни юлқилаб, хазон этаётган дайди шамол ваҳимали овоз чиқариб изғийди.

Кун асрга қараб оғар маҳал. Хазонларни босиб, тушкун ҳолда келаётган Кенжабек Қипчоқ тоғаси Бегимқули Оллоёр дарвозаси ёнида тўхтади, кейин ўзича бир нима деди ва ичкарига кирди. Хона тўрида оёғини ўраб, орқасига ёстиқ қўйиб, деворга суяниб ўтирган хаста тоғасига кўзи тушди.

– Тоға, ҳамманинг оғзинда шул гап, Чингизхон Гурганжга тиш қайраган. Магар шул рост экан, бул ерни тарк атиб, аввалинда Хуросонга, андин сўнг Бағдодга кетмак тараддудини кўрмоғимиз лозим.

Бегимқули қорасон бўлган эди. У тиғ теккан оёғини кўрсатиб, жияни Кенжабекка:

– Маним тўримдин гўрим яқин, – деди. – Магар ихтиёр этган экансан, йўлингни тўсмағайман. Ман Гурганжда қолжакман.

Орадан  тўрт  кун ўтгач, Кенжабек Қипчоқ аёли Насибали, тўнғич ўғли Оғабек, келини ва неваралари билан Гурганжни тарк этди. Салоҳиддин билан Раҳмиддин отасига эргашмади, шаҳарда қолди. (далее…)