jump to navigation

Пешонангга куй тараб келдим… 11 июля, 2013

Posted by Shahodat in Шеърият.
add a comment

Эрон 1Қара, яна кўкда чиқди ой,

Бизга ханда отади чирой,

Юлдузларни  чўғ каби отди,

Ўзи  осмон бағрига ботди…

 

Сўнг чекиниб астагина тун,

Бизга пешвоз чиқади бу кун,

Кунда нурга беланиб келдим,

Тўлқин мисол таралиб келдим.

Кўзимизда қувончлар рақси,

Қалбимизда  гўзал ҳис нақши…

Кипригимга қўнди  капалак,

Дейсан: ёруғ кунлар муборак!

Кўнглимизда покиза тилак,

Иккимизга жўш урган юрак!

2013 йил, 11 июль.