jump to navigation

Фақат сен йиғлама (роман, давоми) Июнь 29, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
add a comment

Mongol.cavalry 12. Бухоро ўт ичинда

 

Нур қалъаси Бухоро билан Самарқандга олиб борувчи йўл ўртасидаги бир робита эди.

Мелодий минг икки юз йигирманчи йилнинг феврали. Мўғуллар Нуротада нафас ростлаб, Бухоройи Шариф ҳамласига шайланди. Шаҳар мудофаасига Инанчхон Ўғил Ҳожиб, Ихтиёриддин Қўшлу, Ҳамид Пўра Қорахитойлар сардорлик қилишади. Мўғуллардан қочган уйғур – Гўрхон (уни  Кўкхон ҳам дейишган) улар сафига қўшилиб, шаҳар мудофааси чоғида жонбозлик кўрсатади. Бухороликлар Ўтрор босқинидан яхши хабардор эди, лекин шаҳар етарли мудофаа имкониятига эга эмасди. Бу Чингизхонга қўл келди, албатта. Энг ёмони, шаҳар аҳли орасида ваҳм ва қўрқув ҳукм сурар, ҳар ким ўз жонини асраш ғамига тушиб қолганди. Уларнинг назарида, мўғулга бас келиб, уни ўлдириб бўлмайди. Мана шу саросима ҳал қилувчи аҳамият касб этди.

Бу гал зимистон ҳам бошқача келди. Қиш қишлигини кўрсатмоқда эди. Қиш қиличини, ғанимлар эса шамширини яланғочлаб, шаҳар аҳлининг дилига баттар ғулу солдилар.

Сарбоз Инанчхон Ўғил Ҳожибга хабар етказди:

– Бухоро қозикалони Бадриддин Қозихон шаҳар дарбозасини аларға очиб бермак тараддудини кўрмакдадур.

Иналхоннинг қонли заволини кўз олдига келтирган Инанчхонга туйқус жон қайғуси келди. Таҳликага тушган Инанчхон Ўғил Ҳожиб Бухоро қамалининг учинчи куни шаҳарни тарк этиб, Урганчга қараб от сурди. (далее…)

Реклама