jump to navigation

Фақат сен йиғлама (роман, давоми) 20 июня, 2013

Posted by Shahodat in Наср.
trackback

            Нурота11. “Минг қатла шукрки, нуроталикмиз!”

 

Зарнуклик бир кас уларни Нурота томон бошлаб борди, аммо Қалъага яқинлашган сари уни титроқ босди.

– Улуғ хон, бир қошиқ қонимдин кечсангиз, мен сизга бир воқени айтиб бергум.

Чингизхон ҳузурида титраб турган бошловчига  “айтавер” ишорасида бош силкиди.

– Нурота мўъжазгина, бироқ эъзоз топган гўшадир. Ҳатто етти иқлимга довруғи кетган Искандари Зулқарнайн ҳам тоғлар ортида қад кўтарган бу маскан кишиларига озор еткизмаган.

Мелоддан аввалги уч юз йигирма тўққизинчи йил жаҳон фотиҳи Искандар Зулқарнайн Нуротага яқин келиб тўхтайди. Навкарлари сабоҳда қудуқ ичидан тутун кўтарилаётганига гувоҳ бўлиб, ҳайратдан ёқа ушлашади. Бориб қарашса, тоғ ичидан чашма шарқираб оқмоқда экан. Бу Нур чашмаси эди. Улар шифобахш сувдан қониб ичгач, шаҳарни ўз ҳолида қолдириб, бошқа манзил томон йўл олишади. Муваққат тўхталган масканда эса Искандар Зулқарнайн қишлоғи нақш бўлади. Бу қишлоқ ҳозир ҳам шу ном билан аталади.

Ўн саккиз минг олам ҳукмдори Жаноби Ҳақ – Биру Барҳақ Ўз Расулига икром қилиб, бир мўъжиза содир этиш арафасида. Расули Акром Яратганнинг қўлловида Буроқ исмли уловда кечаси Масжидул  Ҳарамдан – Масжидул Ақсога келиб, икки ракаат намоз ўқийди. Аввал осмоннинг биринчи, кейин иккинчи, сўнгра учинчи қаватига кўтарилди. Якунида Сидратул-мунтаҳога чиқди ва Улуғ Мавло ҳузурида ҳозир бўлди.

Меърожда Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жаброил алайҳиссалом бирга бўлди. Осмоннинг ҳар қаватига етганда Ул мукаррам зот эшикни очишни сўрар эди, шунда қўриқчи малойиклар:

– Ким? – дея таажжуб-ла сўрар эди.

– Муҳаммад – Улуғ Тангрига ҳамду сано айтгувчи зот!

– Шундайми? У элчи этиб юборилдими?

Ўшанда осмоннинг ҳар қаватида Яратганнинг бир элчиси юзлашиб, жаннату жаҳаннамнинг рўйи-руҳсорини ўз кўзлари билан кўрганлар. Ўшанда беш вақт намоз-солот фарз қилинган.

Ривоят қилдиларки, Муҳаммад мустафо соллаллоҳи алайҳи васаллам меърож қилаётганида атроф ёришиб кетади, шунда бу қандай синоат деб сўрайди, Ул Зотга жавоб қиладиларки:

– Бу юрт Нуротадир.

Расули Акром қараса, тоғлар ичидан сув шарқираб оқаётир. Шунда икки олам сарвари – Муҳаммад мустафо саллаллоҳи алайҳи васаллам ўнг қўлини кўтариб, ҳиёл қисилган бармоқларини ёзиб юбориб айтдилар:

– Бул юртга Оллоҳнинг меҳри ёғилсин!

– Омин! – дейишди фалақдаги оқсуяк малойиклар.

Кейин чап қўлини даст кўтариб, беш бармоғини ёзиб:

– Бул юртга Оллоҳнинг раҳматлари ёғилсин! – дедилар.

– Омин, Омин, Омин! – дея шафоат тилади фаришталар.

Чиндан бу юртга Яратганнинг раҳмати ёғилган эди. Не тонг, не ажабки, қарасалар, Расули Акромнинг ўнг ва чап қўллари чашма ёнидаги тошга тушиб, бармоқлари орасидан сув отилиб чиқаётган экан. Кейин ул зотнинг авлодлари Нуротага келиб, қўним топиб, Ҳақ Дин ва Расулининг суннатларини ёйиб, бугунги кунга қадар ўзларининг солиҳ амаллари билан барчага ибрат бўлмоқда.

Зарнуклик киши ҳикоясига якун ясаб, Чингизхонга айтди:

– Магар  сўрасангиз, алардин жавоб келгайки, “Минг қатла шукрки, нуроталикмиз!”

Чингизхон ўғли Тўлуйхонга юзланди:

– Нурликларга қўл текизманглар.

Амр сўзсиз бажарилди. Чингизхон Нурота чил устунига келиб тўхтади ва Ҳақ рост – Расулиллоҳ бармоқлари орасидан сув отилиб чиқаётганини кўриб ҳайратланди ва сувдаги балиқлар ейилмаслигини лашкарларига буюрди. Шундай бўлган ва ҳозир ҳам шундай. Чил устун ҳозир ҳам мавжуд. Нур чашмасидаги  балиқлар  ҳеч замонда тутиб ейилган эмас. Нуроталиклардан сўрасангиз, улар айтгай: “Минг қатла шукрки, нуроталикмиз!”

Комментарии»

1. Shahodat - 26 февраля, 2016

Добавить комментарий

Заполните поля или щелкните по значку, чтобы оставить свой комментарий:

Логотип WordPress.com

Для комментария используется ваша учётная запись WordPress.com. Выход /  Изменить )

Google photo

Для комментария используется ваша учётная запись Google. Выход /  Изменить )

Фотография Twitter

Для комментария используется ваша учётная запись Twitter. Выход /  Изменить )

Фотография Facebook

Для комментария используется ваша учётная запись Facebook. Выход /  Изменить )

Connecting to %s

%d такие блоггеры, как: